Дунёда

Қозоғистонда собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди

© Pexels / Kindel MediaНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Собиқ вазир январдаги тартибсизликларда хизмат вазифасини бажармаганликда гумонланмоқда/
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов ҳибсга олинди. У 2022 йилнинг январь ойидаги тартибсизликлар чоғида ҳаракатсизликда гумонланмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
19 февраль куни собиқ мудофаа вазирига нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 452-моддаси билан хизмат давомида ҳаракатсизлик факти бўйича судга қадар тергов ҳаракатлари бошланган.
“20 февраль куни Бектанов ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ушланди ва вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди”, — дейилади хабарда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 19 январь куни Бектановни мамлакат мудофаа вазири лавозимидан озод қилган эди. У ишдан бўшатилган Мудофаа вазирлиги раҳбарини январь воқеалари вақтида қўмондонлик фазилатлари намоён қилмагани ва армия ўз олдига қўйилган вазифаларни бажармагани учун танқид қилган эди.
Мурат Бектанов бу лавозимда 2021 йил 31 августидан буён ишлаб келаётган эди.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

2022 йил 2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида суюлтирилган газнинг нархи ошиши норозилик намойишларга сабаб бўлди. Норозилик тўлқини бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Қозоғистон президенти газ нархи ошишига қарши митинглар вақтида фуқароларни иғволарга берилмасликка чақирди. Ҳукумат истеъфога чиқарилди.
Бироқ кўрилган чораларга қарамай, зўравонликнинг янада кучайиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга очиқ қаршиликка айланди. Ушбу ҳаракатлар маъмурий муассасалар, ички ишлар бўлимлари, тинч аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчиларга оммавий қуролли ҳужумлар кўринишида кечди.
Қозоғистонда 10 январь - миллий мотам куни
5 январь куни Олмаотада маъмурий ва ҳарбий объектларга ҳужумлар уюштирилган, аэропорт эгаллаб олинган, йўловчи ва юк самолётлари ушлаб турилган. Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти биноси атрофидаги жанг икки кеча давом этди.
Тартибсизликлар ортидан бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди, аксилтеррор операция бошланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал исломий гуруҳлар тарафида "қайноқ нуқталар"да жанговар қатнашиш тажрибасига эга бўлган бор.
Республика ИИВ маълумотларига кўра, бу воқеаларда 17 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 1300 нафари яраланди. Қурбонларнинг умумий сони аниқланмоқда. Махсус операциялар давомида 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинган, 26 нафар қуролли жиноятчи ўлдирилган, яна 18 нафари ярадор қилинган.
Карим Масимовга нисбатан қўзғатилган жиноят ишига “ўта махфий” устхати қўйилди
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “террорчилик таҳдидини бартараф этишда” КХШТдан ёрдам сўради.
Ташкилот тинчликпарвар кучларини Қозоғистондаги вазиятни яхшилаш учун мамлакатга юборди. Уларнинг Тинчликпарвар кучларининг қисқа муддатда Қозоғистонда бўлиш давридаги асосий вазифаси ўта муҳим стратегик объектларни қўриқлаш эди.
13 январь куни Қозоғистондан КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди.
Қозоғистон Бош прокуратураси оммавий тартибсизликлар, шунингдек, террорчилик актларини содир этиш бўйича тергов доирасида жиноий иш очган.
Янгиликлар лентаси
0