Жамият

Тошкентда 7 цистерна бензин ўғирлаган гуруҳ тергов қилинмоқда

В Ташкенте украли бензин из ж.д. цистерн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкентда Россиядан юборилган 7 цистерна бензинни талон тарож қилган жиноий гуруҳ тергов қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Тошкентда 7 цистерна бензин ўғирлаган фуқаролар тергов қилинмоқда, деб хабар қилмоқда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти.
Ушбу йилнинг 30 январь куни фуқаро Б.С, Ш.Д., Д.И. ва бошқа шахслар жиноий тил бириктириб, Россия Федерацияси Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан, Тошкент шаҳри, Сирғали 5-даҳасида жойлашган “Carpe Diem Energy” МЧЖ хорижий корхонасига юборилган 7 та цистерна вагонларга юкланган АИ-95 маркали бензин махсулотларини ўғирлаб олиш кетиш учун вагонларнинг тепа қисмидаги люкига ўрнатилган тамғаларни кесиб, вагонларнинг люкларини очиб, ўз бошқарувларида бўлган нефть махсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаб олиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур холат юзасидан Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "в-банди" ҳамда 4-қисми “а” банди билан (уюшган гуруҳ томонидан катта миқдорда нефт маҳсулотлари талон-тарож қилиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).
Янгиликлар лентаси
0