“Йўл безорилиги”га чек қўйилади - ички ишлар вазири

© Sputnik / Дильшода РахматоваГлава МВД Узбекистана Пулат Бабаджанов
Глава МВД Узбекистана Пулат Бабаджанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Йил давомида меъёридан ортиқ қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. “Йўл безорилиги”га чек қўйилади ҳамда ЙПХ ходимларига шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқлари кенгайтирилади. Бу ҳақида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ЎзАга маълум қилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ қонунчиликнинг қуйидаги бандлари такомиллаштирилади:

Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик ("йўл безорилиги") учун жавобгарлик белгиланади;
Ўқитмасдан ва ўргатмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун ҳам жазо чоралари кўзда тутилади;
Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш ёки қаршилик кўрсатиш ҳолати содир бўлганда ЙПХ ходимлари шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади;
Ҳайдовчи томонидан 12 ой давомида содир этилган қоидабузарликлар учун ҳисобланган жарима балларининг умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади;
Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга эса бонус баллари ҳисоблаб борилади;
Халқаро стандартлардан келиб чиқиб - йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳририни ишлаб чиқилади. Унда Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.
Пўлат Бобожонов, шунингдек, транспорт ҳаракатини ташкил этишда сунъий интеллектга асосланган "инсон омили" таъсирини чекловчи рақамли технологияларнинг жорий этилиши, ҳайдовчиларни ўқиштиш ва тайёрлаш базасини янгилаш ҳақида айтиб берди.
Янгиликлар лентаси
0