Жамият

Биринчи апрелдан автомобиль харид қилишнинг янги тартиби белгиланди

© Пресс-служба UzAuto Motors АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане

АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Автомототранспорт сотиб олиш бўйича шартномаларни бошқа шахсларга сотиш олди олинади, фақат ҳаққоний харидорларга устуворлик берилади.
ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Ушбу йилнинг 1 апрелидан бошлаб “UzAuto Motors” автомобилларини харид қилишда янги тартиб ўрнатилади.
Бу ҳақида 21 февраль куни қабул қилинган “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 78-сонл Ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга увофиқ 1 апрелдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.
Яъни, шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади.
Мазкур тартиб орқали автомобиль сотиб олишда ҳаққоний харидорларга устуворлик берилади, фуқароларнинг автомототранспорт сотиб олиш учун олган шартномаларини бошқа шахсларга сотишининг олди олинади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЎзАвто Моторс фаолиятини танқид қилган эди. Хусусан президент автомобиль харид қилиш учун навбатни 1 майга қадар йўқ қилиш вазифасини қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0