Аналитика

“Бу глобал ядровий уруш бошланиши сари қадам” – эксперт Киевнинг баёноти ҳақида

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Геоэнергетика.ru таҳлилий онлайн журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич Sputnik нашрига берган интервьюсида Владимир Зеленскийнинг Будапешт меморандумидан чиқиш таҳдиди ортидан нима турганини ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Мюнхендаги хавфсизлик бўйича анжуманда Киев ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Будапешт шартномасидан эҳтимолий чиқишини маълум қилди. Бу қуруқ гап ёки жиддий баёнотми? Бу ҳақда эксперт Борис Марцинкевич сўзлаб берди.
“Владимир Зеленский сўзлари, агар уларни давлат раҳбарининг расмий баёноти деб баҳоласак, Украина ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартомадан чиқиш ниятида эканидан далолат беради. Яъни дунёда КХДР, Покистон ва Ҳиндистон эга бўлган мақомни олади – бу уч давлат бу шартномага қўшилмаган”, - деди Марцинкевич.
Унинг сўзларига кўра, техник жиҳатдан бу шантажни амалга ошириш осон бўлмайди. Ядро қуролини яратиш учун ёки плутоний, ёки зарралари камида 90 фоизгача бойитилган уранга эга бўлиш керак.
“Бугунги кунда бу технологиялар Украинада йўқ. Технология тўсиғини олиб ташлаш мумкинми? Иккита вариант бор. Мавжуд маълумотларга кўра, КХДРда ядро қуроли плутонийга уран графитли реакторида ишлов бериш ҳисобига яратилган. Украинада ўзининг уран графитли реактори йўқ, бундай реакторлар Чернобил АЭСда бор эди, лекин у тўлиқ тўхтатилган. Унинг ишини қайта тиклаш узоқ вақт оралиғини талаб этади”, - дея таъкидлади Борис Марцинкевич.
Марцинкевич аниқлик киритадики, Украинанинг ўзининг ядро қуролини яратиш технологиялари ҳам йўқ. Бу масалада ёки Россия, бу имконсиз, ёки КХДР билан ҳамкорлик қилишига тўғри келади. Бироқ бу МАГАТЭ билан жанжалланиш дегани.
“Захирада битта вариант бор – Ислом Эрон Республикаси билан технологияларни беришга оид битим имзолаш. Бунда Украина ихтиёрида булар сабаб Эрон муаммога дуч келган газ центрифугаси пайдо бўлади. Бу сабаб Эроннинг атом дастури тўғрисида битим ишлаб чиқилган эди. Бошқа имкониятларни кўрмаяпман”, - дейди эксперт.
Шу билан бирга Украинанинг ядро дастури миллиардли сармоялар ва кўп вақтни талаб этади. Покистон ва Ҳиндистоннинг бунга 15 йили кетган.
Умуман олганда Борис Марцинкевич Украинанинг бу шантажи ҳақида шундай деди: “Бу глобал ядровий уруши бошланишига қўйилган кейинги қадам”.
Янгиликлар лентаси
0