Саудия Арабистонидан 2 нафар ўзбекистонлик “депорт” қилинди

© REUTERS / Saudi Ministry of MediaПаломники в медицинских масках и с чемоданами направляются в Мекку
Паломники в медицинских масках и с чемоданами направляются в Мекку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонидан 2 нафар ўзбекистонлик “депорт” қилинди
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Саудия Арабистонидан 2 нафар ўзбекистонлик “депорт” қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Хабарда ёзилишича, жорий Умра мавсумида Мадина аэропортида икки нафар ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистони Чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинди ва уларда мамлакатга киришга таъқиқ борлиги аниқланди.
“Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида Саудия қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан мамлакатга кириш учун 10 йил муддатга таъқиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда. <...>
Мазкур икки фуқаро аввало ўзларини муборак ҳаж ва умра амалларини адо этиш бахтидан мосуво этдилар, қолаверса зиёратчиларимизга ажратилган икки ўринни беҳуда кетишига сабабчи бўлдилар”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0