Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Кобулга келди

© Пресс-служба МИВТ Узбекистана25 июня заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Турецкой Республики в Республике Узбекистан Олгана Бекара
25 июня заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Турецкой Республики в Республике Узбекистан Олгана Бекара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Кобулга келди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Кобулга келди, деб хабар қилди Sputnik Aфғонистон.
Ҳозирча Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг амалдаги ҳукумат вакиллари билан қандай масалаларни муҳокама қилиши ҳақида маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябр ойида Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтганди. Ундан инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линиясини ўтказиш ва “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор” темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилганди.
Томонлар устувор соҳаларда мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича биринчи даражали вазифаларни белгилаб олдилар. Учрашув якунида қатор икки томонлама келишувларга эришилганди.
Ўзбекистон афғон халқига сентябрь ойида 1,3 минг тонна, декабрда 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдамини жўнатганди.
Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Аббос Станакзай мамлакат учун оғир дамларда кўрсатилаётган доимий эътибор, қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бутун афғон халқи номидан чуқур миннатдорлик билдирганди.
Мавзуга доир материаллар:
Шавкат Мирзиёевга бутун афғон халқи номидан чуқур миннатдорлик билдирилди
Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Афғонистон билан "Сурхон–Пули-Хумри" лойиҳаси давом эттирилади
Янгиликлар лентаси
0