Ўзбекистонда янги иномаркалар учун божхона божи пасайтирилди

© Александр ГальперинАвтомобиль Hyundai
Автомобиль Hyundai  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
Президент автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу айрим машиналарга тааллуқли.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни “Автотранспорт воситаларининг ички бозори ривожланишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади

Қарорга кўра, автомобиллар олиб киришда божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади.
1.
Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга пасайтирилади. Бунда автомобиль двигатели қуввати бўйича қўшимча коэффициент миқдори ҳам камайтирилади.
2.
2023 йил 1 январдан божхона ставкаси 15 фоиз даражасида қолади, қўшимча коэффициент ҳам пасайтирилади.
Божлар фақат чиқарилган кундан бошлаб Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида 1 йилдан кўп бўлмаган (бундан олдин – 3 йилдан кўп бўлмаган) янги автомобилларга нисбатан қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда 1 майга қадар "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтиришни топширган эди. Қолаверса, импорт автомобиллари учун “растаможка”ни 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича топшириқ берилган. Президент автомобиллар импорти учун божхона божларини босқичма-босқич ноль фоизга қадар тушириш зарурлигини ҳам таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0