Жамият

"Қарши" аэропортида йўловчилар тўпланиб қолиш сабаби маълум бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМеждународный аэропорт "Карши"
Международный аэропорт Карши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Uzbekistan airports” АЖнинг "Қарши" аэропортида одамлар тўпланиб қолишига доир расмий баёнот эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Бугун эрта тонгдан Қарши аэропортига Москвага учиб кетиш учун отланган йўловчилар тўплана бошлади, деб хабар қилди Uzbekistan airports.
Маҳаллий вақт билан соат 08:00 га келиб, аэропортга 150 га яқин одам тўпланди. Ваҳоланки ушбу аэропорт жадвалида бундай парвоз йўқ эди. Россиянинг Red Wings авиакомпаниясининг ВЗ-4492 парвози Қарши эмас Навоий аэропортидан соат 15:00 да амалга оширилиши белгиланган эди.
© Uzbekistan AirportsСкопление людей в аэропорту "Карши"
Скопление людей в аэропорту Карши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Скопление людей в аэропорту "Карши"
Лекин йўловчилар Easy Booking ва Atlas Avia tour онлайн хизматлари орқали харид қилинган чипталарда жўнаб кетиш шаҳри - Қарши, жўнаш вақти эса - 08.00 деб кўрсатилган эди.
Қарши аэропортининг тушунтиришича, баъзи авиакассалар бир шаҳардан учаётган парвозга йўловчилар етишмаслигини бошқа шаҳар орқали чипта сотиш йўли билан қоплайди. Ушбу мақсадда чипта сотиш вақтида улар йўловчиларга парвоз учиш шаҳри ҳақида атайлаб нотўғри маълумот берган.
Лекин бундай ҳолда улар йўловчиларга бепул трансфер ташкил қилиб беришлари керак, аммо бугун Қаршидан Навоийга ҳеч қандай транфер ташкил қилингани йўқ. Йўловчилар қўшни шаҳарга ўз ҳисобидан таксида боришга мажбур бўлишди.
"Навоий" аэропортида маълум қилинишича, терминалга ВЗ-4492 рейси йўловчилари кела бошлади. Парвоз учун рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланган.
Маълумот учун, “Uzbekistan airports” АЖ авиачипталар сотиш билан шуғулланмайди.
Янгиликлар лентаси
0