Дунёда

Қозоғистон ўсмирлар учун мўлжалланган “Спутник М” вакцинасини маъқуллади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Фотобанкка ўтишВакцинация подростков от Covid-19
Вакцинация подростков от Covid-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистон “Спутник М” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган илк хорижий давлат бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар учун мўлжалланган коронавирусга қарши “Спутник М” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри жамғармаси (РФПИ) хабар берди.
“Шундай қилиб, Қозоғистон “Спутник М” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган илк хорижий давлат бўлди”, - дейилади хабарда.
2021 йил 24 ноябрь куни Россияда COVID-19 га қарши 12-17 ёшли ўсмирлар учун мўлжалланган “Спутник М” вакцинаси рўйхатдан ўтказилган эди. У Гамалея маркази томонидан яратилган. Таъкидланишича, бу вакцинанинг хавфсизлиги и самарадорлиги клиник тадқиқотларда тасдиқланган. “Спутник М” тадқиқотларида қатнашганларда жиддий ножўя таъсир кузатилмаган.
Ўзбекистон Россия яратаётган коронавирусга қарши болалар вакцинасига қизиқиш билдирмоқда
Янгиликлар лентаси
0