Қозоғистонда 14 нафар ўзбекистонлик тергов изоляторида сақланмоқда

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Медиабанкка ўтишСитуация в городах Казахстана во время ЧП
Ситуация в городах Казахстана во время ЧП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон тергов изоляторларида 18 нафар хорижлик сақланмоқда. Улардан 14 нафари Ўзбекистон, 2 нафар Россия ва 2 нафари Қирғизистон фуқаролари.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Элвира Азимова январдаги оммавий тартибсизликлардан сўнг тергов изоляторлари ва вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида мониторинг ташрифини амалга оширди.
"Ҳозирги вақтда тергов изоляторларида 18 нафар хорижлик сақланмоқда. Улардан 14 нафари Ўзбекистон, 2 нафар Россия ва 2 нафари Қирғизистон фуқаролари", — деди омбудсман.
Унинг таъкидлашича, ҳибсда сақлаш шароитлари ўрганилганда 6 январдан кейинги дастлабки 48 соат ичида ичимлик суви ва озиқ-овқат билан таъминланмаганлик ҳолатлари кузатилган.
Вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида муаммо ҳибсга олинганларнинг кўплиги билан боғлиқ эди. Кейинчалик вазият барқарорлашди.
10 январдан кейин ҳибсга олинганларнинг барчасига уйларидан бериб юборилган нарсаларни олишга рухсат берилди. Бугунги кунда озиқ-овқат меъёрларига риоя қилинмоқда, аммо маҳбусларнинг баъзилари озиқ-овқат сифати ҳақида шикоят қилмоқдалар.
“Афсуски, Олмаота, Олмаота ва Жамбил вилоятларида қўлга олинганлар орасида 16-17 ёшли вояга етмаганлар ҳам бор. Уларга қўйилган айбловлар анча оғир - оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, бинолар босиб олиб, қуролларни ўғрилаш”.
Қозоғистон аъзо бўлган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга кўра, вояга етмаган шахс жиноят содир этганлиги учун фақат фавқулодда ҳолатларда ва қисқа муддатга ҳибсга олиниши мумкин”, — деди Азимова.
Миллий профилактика механизми вакиллари ҳибсга олинган фуқаролар сақланадиган ёпиқ муассасаларни фақат 13-январдан кейин мониторинг бошладилар – бу Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг ёрдами туфайли, чунки фавқулодда ҳолатда бундай тадбирлар ўтказиб бўлмайди.
Янгиликлар лентаси
0