Иқтисод

Тижорат банкларида доллар қимматлашиб кетди

© REUTERS / Dado RuvicДоллары на фоне графика
Доллары на фоне графика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 945 сўмгача кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 22 февраль, сешанба куни, доллар валютасининг сўмга нисбатан курси кўтарилиб кетди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 830 сўмга сотиб олишни, 10 945 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд бир кун олдин 12 январь куни ўрнатилган эди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг курси 10 910 сўм бўлганди.
Марказий банк 22 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 46,85 сўмга кўтарилиб, 10 888,07 сўмни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0