Тўртта вилоятда сел келиш хавфи эълон қилинди

© пресс-служба МЧС КРСелевой поток
Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
"Ўзгидртомет" 23-25 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб шошилинч ахборот эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. "Ўзгидртомет" 23—25 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб шошилинч ахборот эълон қилди.
Қайд этилишича, шу кунлари ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманларида сел келиши хавфи эълон қилинди.
"Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", — дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0