Иқтисод

Енгил автомобиллар импорти 14 бараварга ошди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтишПрезентация нового автомобильного бренда RAVON
Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонликлар январь ойида иномаркалар учун 65,7 млн доллар сарфлашган.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 3 037 та енгил автомобиль импорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Хорижий давлатлардан олиб келинган бу автоуловларнинг қиймати 65,7 млн долларга тенг.
“Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 819 тага ёки қарийб 14 бараварга ошган”, - дейилган хабарда.
Машиналар асосан Хитой (1781 та), Жанубий Корея (1136) ва Россиядан (85) харид қилинган.
Импорт автомобиллари божлари аста-секин ноль фоиз бўлиши керак – президент
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги иномаркалар учун божхона божи пасайтирилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0