Жамият

Эскалатордан қулаб тушган болакайнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

© Фото: ССВ ССВ Навоийда эскалатордан тушиб кетган боланинг соғлиғи бўйича маълумот берди
ССВ Навоийда эскалатордан тушиб кетган боланинг соғлиғи бўйича маълумот берди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ССВ: савдо марказида бобоси билан эскалатордан қулаб тушган 3 ёшли боланинг аҳволи яхшиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Навоийдаги савдо марказида бобоси билан эскалатордан қулаб тушган 3 ёшли А.Т.нинг аҳволи яхшиланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
“23 февраль ҳолатига кўра, унинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда”, - дейилган хабарда.
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари керакли муолажалар кўрсатишмоқда.
Шунингдек, боланинг аҳволини Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ҳар куни назорат қилишмоқда.
Уни яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Навоий шаҳрида “Янги ҳаёт” савдо мажмуасидаги эскалатордан 53 ёшли фуқаро набираси А.Т. билан пастга қулаб тушган эди. Фуқаро воқеа жойида вафот этган. Унинг 3 ёшли набираси эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган эди.
Янгиликлар лентаси
0