Сиёсат

Ўзбекистон Афғонистонга таклиф билан чиқди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаВстреча заместителя премьер-министра Узбекистана Сардора Умурзакова с заместителем главы Временного правительства Афганистана Абдул Саламом Ханафи.
Встреча заместителя премьер-министра Узбекистана Сардора Умурзакова с заместителем главы Временного правительства Афганистана Абдул Саламом Ханафи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сардор Умурзаков Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга “Термиз” халқаро савдо марказининг имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилди. Бу таклиф Кобулда бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашувида билдирилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш, савдо ва транспорт тўсиқларини бартараф этиш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилди.
“Шу нуқтаи назардан ўз ҳудудида логистика маркази, ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари, маҳсулотларни сотиш пунктлари ва зарур инфратузилмани бирлаштирган "Термиз" халқаро савдо марказининг имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилинди”, - дейилган хабарда.
Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Хусусан, Афғонистон ҳудуди орқали ўтиб кетаётган транспорт воситалари ва юкларнинг ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқиш, муқобил транспорт йўналишларини жорий этиш ҳисобига мамлакатнинг транзит имкониятларини ошириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.
Аввалроқ Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0