Жамият

Президент: шифокорлар пойтахтдан Қорақалпоғистонга келиб ишласа, 100 фоиз устама тўлаймиз

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мирзиёев агар шифокорлар Тошкентдан Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари Тошкентдан Қорақалпоғистонга келиб ишласа, 100 фоиз устама тўланишини маълум қилди.

“Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлади”, - деди Шавкат Мирзиёев Мўйноққа ташрифи давомида.

Давлат раҳбари бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши камида 15 фоизга оширилади
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев уч кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонга жўнаб кетгани хабар қилинган эди. Биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа учди.
Янгиликлар лентаси
0