Ҳодисалар

Тошкентда февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига ҳукм чиқарилди

© Pexels / EKATERINA BOLOVTSOVAСудейский молоток
Судейский молоток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
53 ёшли судланувчи ЖКнинг 7 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида февраль воқеалари иштирокчиларидан бирига ҳукм чиқарилди.
53 ёшли судланувчи Ж.Ю.нинг Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февраль куни амалга оширилган воқеаларга алоқадорлиги ўз исботини топган.
У Жиноят кодексининг “терроризм”, “конституциявий тузумига тажовуз қилиш”, “қўпорувчилик”, “диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” каби моддаларда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд унга узил-кесил ўташ учун 20 йил қамоқ жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, февраль воқеаларининг бу иштирокчисини Давлат хавфсизлик ходимлари ўтган йил сентябрида хорижда қўлга олиб, Ўзбекистонга олиб келган эди. У 23 йилдан буён қидирувда бўлган.
© УзАЧлен международной организации "Исламское движение Туркестана" Ю.Ж., находившийся 23 года в розыске за совершение тяжких преступлений на территории Узбекистана, задержан.
Член международной организации Исламское движение Туркестана Ю.Ж., находившийся 23 года в розыске за совершение тяжких преступлений на территории Узбекистана, задержан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Член международной организации "Исламское движение Туркестана" Ю.Ж., находившийся 23 года в розыске за совершение тяжких преступлений на территории Узбекистана, задержан.
Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик БААда қўлга олинди – у қўпорувчиликда айбланмоқда
1999 йил 16 февраль куни эрталаб Тошкентда бир соат ичида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши вафот этган, 100 дан ортиқ киши эса жароҳат олган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов теракт диний экстремистлар томонидан уюштирилгани, уларнинг мақсадларидан бири унинг ҳаётига суиқасд уюштиришдан иборат бўлганини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0