Туркманистонда президент лавозими учун курашадиганлар маълум бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Ашхабад
Города мира. Ашхабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Oбуна бўлиш
Туркманистонда 12 март куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. МСК номзодларни рўйхатга олишни якунлади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Туркманистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлигига номзодларни рўйхатга олишни якунлади. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
“Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтининг илмий ишлар бўйича проректори Хидир Нуннаев ва Туркманистон Демократик партияси Сапармират Туркманбоши этрап (туман)и қўмита раиси Максат Одешов, шунингдек, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан илгари сурилган Туркманистон президентлигига номзодлар рўйхатга олинди. Номзодларни рўйхатга олиш якунланди”, - дейилган хабарда.
Туркманистонда президентликка номзодлар сиёсий партиялардан, шунингдек, вилоятлар ва Ашхобод шаҳридан ташаббускор гуруҳлар томонидан илгари сурилади.
Туркманистон Демократик партиясидан Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Сердар Бердимуҳамедов номзод бўлган. Аграр партияси Мари вилояти раҳбари ўринбосари Агажан Бекмиродов номзодини кўрсатган. Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси “Wepaly gurlusyk” иқтисодий жамияти директори Бабамират Мередов номзодини илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 12 март куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Қонунчиликка кўра, Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 15 йил Туркманистон ҳудудида муқим яшаётган мамлакат фуқароси Туркманистон президенти этиб сайланиши мумкин. Туркманистон президенти бевосита халқ томонидан 7 йилга сайланади.
Янгиликлар лентаси
0