Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари билан учрашди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаВ Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом
В Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
Oбуна бўлиш
Толиблар Мозори Шарифдаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдиришди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Кобулда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаВ Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом
В Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
В Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига кўра, музокаралар чоғида томонлар ўзаро муносабатларни комплекс кенгайтиришдан икки тараф ҳам манфаатдор эканликларини билдиришди.
Савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича долзарб вазифалар кўриб чиқилди.
Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий фаолиятни қайта тиклашни жадаллаштириш ва барқарор тинчликни сақлашга қаратилган ҳамкорликни тиклаш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилди.
© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаВ Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом
В Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2022
В Кабуле Сардор Умурзаков встретился с исполняющим обязанности главы Временного правительства Афганистана Муллой Мухаммадом Хасаном Ахундом
"Термиз - Мозори-Шариф - Кобул - Пешовар" транс–афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги навбатдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
“Афғонистон томони ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Мозори Шариф шаҳридаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирилган.
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Кобулга келди
Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0