Фуқароларга 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди – ДСҚ

© Фото: ГНК УзбекистанаКешбэк за покупки
Кешбэк за покупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Oбуна бўлиш
86,7 минг киши харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэкка эга бўлган ва уларга бу пуллар тўлаб берилган.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 86,7 минг нафар истеъмолчига харидлардан қайтадиган 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Таъкидланишича, ўтган ой мобайнида 276 302 та харид чекига ҳисобланган яна 5,4 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланмасдан қолмоқда.
Бунга 17 517 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар сабаб бўлмоқда:
- 2 763 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 2,6 млрд сўм) ҳисоботларида чек маълумотлари тўлиқ акс эттирилмаган;
- 12 406 та тадбиркор (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм) умуман ҳисобот топширмаган;
- 2 348 та тадбиркорнинг 1 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд (ҳисобланган кешбек 1,4 млрд сўм).
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда уларнинг қарздорлиги камайиши бўйича кунлик ўзгаришлар реал вақт режимида инобатга олиниб, ҳисобланган кешбэк суммаси тасдиқланади.
Аввалроқ январь ойида амалга оширилган ва “Soliq” иловасида рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк 21−25 февраль кунлари тўлаб берилиши хабар қилинган эди.
2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
Янгиликлар лентаси
0