Мирзиёев Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилишини бошлаб берди

Oбуна бўлиш
Лойиҳа қиймати 108 миллион доллар. У ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди. У Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда қурилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маросимда “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абдулла Абунаян, соҳа мутахассислари иштирок этишди.
“Бу ерда қуввати 100 мегаватт бўлган шамол электр станцияси барпо этилиши ҳудуд иқтисодиётига қўшимча куч, замин бўлади”, - Шавкат Мирзиёев.
Йиллик қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган ушбу лойиҳа 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.
Бу лойиҳа ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади. Йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалади.
Лойиҳа доирасида 25 та шамол турбинаси ўрнатилади, 20 километр бўлган 220 киловатт кучланишли электр узатиш ҳаво линияси қурилиб, бу қувватлар мамлакат ягона энергетика тизими билан тўлиқ уланади.
Президент лойиҳа учун зарур нарсаларни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Масалан, “Тахиатош металл конструкция” заводида таянч устунлар, “Нукус электр аппарат” корхонасида трансформатор ва электр техника жиҳозлари, бошқа корхоналарда эса – кабель ва ўнлаб турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.
Шавкат Мирзиёев Беруний туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди
Шавкат Мирзиёев Беруний туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди - Sputnik Ўзбекистон
1/5

2/5

3/5

4/5

5/5

Янгиликлар лентаси
0