Спорт

Осиё Кубоги-2023: саралаш босқичдаги Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

© Ассоциация футбола УзбекистанаНациональная сборная Узбекистана по футболу
Национальная сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка билан биргаликда “C” гуруҳидан жой олди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Футбол бўйича Осиё Кубоги-2023 учинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси "С" гуруҳидан жой олди.
“Оқ бўрилар” Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка жамоаларига қарши майдонга тушишади.
© Фото: ОФКФутбол бўйича Осиё Кубоги—2023 учинчи саралаш босқичи
Футбол бўйича Осиё Кубоги—2023 учинчи саралаш босқичи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Футбол бўйича Осиё Кубоги—2023 учинчи саралаш босқичи
Ўзбекистон илк учрашувини 8 июнь куни Шри-Ланка жамоасига қарши ўтказади.
Саралаш учрашувлари шу йилнинг 8—14 июнь кунлари бўлиб ўтади. Осиё Кубоги Хитойда 2023 йилнинг 16 июнь куни бошланади.
ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралашининг иккинчи босқич натижаларига кўра, 12 та терма жамоа ва Осиё Кубогининг финал босқичига йўлланма олган. 3-саралаш босқичида ҳар бир гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга бешта иккинчи ўрин соҳиби Осиё Кубоги йўлланмасига эга чиқади.
Янгиликлар лентаси
0