Спорт

Осиё Кубоги-2023: саралаш доирасида Ўзбекистон рақибларига қарши қачон майдонга тушади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмаси учун биринчи ўйинни Шри-Ланкага қарши ўтказади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича Осиё Кубоги-2023 йўлланмасини қўлга киритиш учун қайси кунлари майдонга тушишини маълум бўлди.
Ўзбекистон ўрин олган "С" гуруҳи тақвимига кўра, “оқ бўрилар” ўз юришларини 8 июнь куни Шри-Ланка жамоасига қарши бошлашади. 11 июнь куни Мальдив оролларига билан куч синашса, 14 июнда Таиландга қарши майдонга тушади.
“C” гуруҳидаги барча учрашувлар Намангандаги "Марказий" стадионида ўтказилиши мўлжалланган.
Саралаш учрашувлари шу йилнинг 8—14 июнь кунлари бўлиб ўтади. Осиё Кубоги Хитойда 2023 йилнинг 16 июнь куни бошланади.
3-саралаш босқичида ҳар бир гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга бешта иккинчи ўрин соҳиби Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритади.
Янгиликлар лентаси
0