Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинадаги вазият: сўнгги хабарлар

© Sputnik / Илья ПиталевОфициальный представитель министерства обороны РФ генерал-майор Игорь Конашенков
Официальный представитель министерства обороны РФ генерал-майор Игорь Конашенков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сергей Шойгу Украина ҳарбийларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни буюрди.
ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Донецк ва Луганск қуролли кучлари Украина ҳудуди ичига бир неча километр киришга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.
ДХР ва ЛХР қуролли кучларининг қўшма ҳарбий гуруҳлари Украина позицияларига ҳужум қилишда давом этмоқда. Россия Қуролли кучлари уларга масофадан туриб ўт очиш ёрдамида кўмак бермоқда.
Айни дамда ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудларда қаршилик кўрсатаётган асосий кучлар бу – қуролланган миллатчилар гуруҳларидир. Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари жанговар тўқнашувларда иштирок этмасликка ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳарбий операция бўлаётган ҳудудлардан қуролларини ташлаб чиқиб кетишга ҳаракат қилишмоқда.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу барча бўлинма қўмондонларга – Украина ҳарбийларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳақида махсус топшириқ берди. Чунки Украина ҳарбийлари, миллатчи қуролланган гуруҳлардан фарқли равишда, Украина халқи олдида қасамёд қилган. Ўз қуролларини топширган Украина ҳарбийлари учун жанглар бўлаётган ҳудудлардан чиқиш ва ўз оилаларига қайтиш учун хавфсиз коридорлар ташкил қилиш ҳақида махсус топшириқ берилди.
ДҲР ҳарбий қўшинлари Волноваха аҳоли пункти томон юришда 7км ичкарига киришга муваффақ бўлган. Ҳарбий операциялар давомида 14 нафар Украина ҳарбийлари қуролларини топшириб жангдан чиққан. Қуролли қаршилик кўрсатишдан воз кечиши тўғрисида тилхат ёзиб берганидан сўнг улар ўз оилаларига қайтади.
ЛХР ҳарбий группировкаси Степовое аҳоли пункти яқинида, миллатчи батальонлар томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келишига қарамасдан, 1 кмичкарига киришга муваффақ бўлди.
Масофадан туриб берилган зарбалар туфайли Украина ҳарбий инфратузилмасининг 74та объекти, жумладан 11та аэродроми, 3та қўмондонлик пункти, Украина ҳарбий денгиз кучлари жойлашган пункти, 18 та радиолокацион станциялар, С-300 ва “Бук”- М1 зенит ракета тизимлари йўқ қилинган. Ундан таш 1та жанговар вертолёт ва 4та зарба берувчи “Байрактар” учувчисиз аппаратларилари уриб туширилган.
Яна бир бор алоҳида таъкидлаб айтаманки, Россия Қуролли кучларининг зарбалари, Украина ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларига зарар етказмаслик мақсадида, шаҳарлар, ижтимоий объектлар, ҳарбий қўшин гарнизонлари, казармалар, офицерлар уйлари ва аҳоли уйларига қаратилмаган.
Россия ҳаво-космик кучларига қарашли бўлган битта Су-25 самолёти учувчининг бошқарув хатоси оқибатида ҳалокатга учради. Учувчи муваффақиятли катапульта қилишга улгурган ва айни дамда ўз ҳарбий қисмига қайтиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни эрта тонгда Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус операция ўтказиш бошлангани ҳақида хабар қилди. Россия президенти у ерда вазият кескинлашганини, ДХР ва ЛХР Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилганини маълум қилди. Владимир Путин Украинани оккупация қилиш нияти йўқлигини, мақсад фақат уни демилитаризация ва денацификация қилиш эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Путин Украина ҳарбийларига мурожаат қилиб, раҳбариятнинг жинояткорона буйруқларини бажармасликни ва қуролларини қолдириб уйларига боришни сўради.
Янгиликлар лентаси
0