Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Энди Ғарбдан нима кутишимиз керак?

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишФлаг Украины, иллюстративное фото
Флаг Украины, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2022
Oбуна бўлиш
Украина мисоли кўплаб Европа давлатлари учун яхши сигнал бўлади. Америка вақти келганда, ҳар қандай "дўстини" арзон сотиб қочиб қолиши аниқ бўлди-ку! Лекин ундан олдин улар сизни талон-тарож қилиб, бемаъни урушлар уюштиришади ва сизни ўлимга юборишади.
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Ғарб томонидан Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олганидан сўнг, ҳарбий операция бошланмасдан туриб, Россияга нисбатан санкциялар киритилган эди. Ғарб тасаввурида бу мантиқан тўғри албатта – Россия русларни қутқармаслиги керак. Руслар подвалларда ўтириши, бомбалардан қурбон бўлиши – нормал ҳолат. Агар Россия уларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилса – уни жазолаш керак.
Шу сабабли ҳам Америка Россиянинг суверен қарзига нисбатан санкция киритди, немислар эса “Шимолий оқим-2” ни тўхтатишди. Бир вақтинг ўзида Россия банкларига нисбатан диверсия уюштирилди – кутилмаганда ҳатто Армия марказий спорт клуби ҳам таъқиқ остига тушди. Ҳа тўғрида, "дунёда ЦСКАдан кучли жамоа йўқ!” (ЦСКА мухлислари ибораси)
Россия ҳарбийлари миллатчи тўдага айланган Украина раҳбариятини нейтраллаштирмоқчи холос. Лекин Ғарб ОАВларида шунақа шовқин сурон кўтарилган-ки ҳисоби йўқ. “Киевга ҳужум!”, “Чернобыл учун кураш!” – деб чиққан Daily Mail, “Апокалипсис бугун!” – деб ёзган ката ҳарфлар билан Британиянинг The Sun нашри. "Уруш бўлмасин!" — деб ёхган Deutsche Welle.
Биз улардан албатта бошқасини кутмаган ҳам эдик. Келинг энди биз Украина ҳуддига тинчлик олиб келаётганимиз учун Ғарб бизга нима билан таҳдид солаётганини батафсилроқ кўриб чиқайлик.
Ҳарбий соҳада НАТО шарқий бўғинда ўз қўшинлар сонини оширишни ваъда берди. Хусусан Руминия ва эҳтимол Болтиқбўйида.
Лекин Украинада эмас. “Украина ҳудудида НАТО қўшинлари йўқ ва у ерда уларни жойлаштириш режаси ҳам йўқ. Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз, лекин мустаҳкам кафолатлар фақат НАТО бўича иттифоқчиларга берилади”, - деди Столтенберг аниқ ва равшан қилиб.
Мана шунақа. Иттифоқчиларга мустаҳакам кафолат, Украинага – унчалик мустаҳкам эмас, юмшоқ кафолатлар... Нега унда уларги НАТОга тортиб кирмоқчи бўлишди, аксарият аҳоли норози бўлса ҳам? Нега у ерга "Жавелин"ларни олиб келишди, аҳолига ёғоч “калашников”лар бериб уларни Россияга қарши қайрашди? Сал хавотир пайдо бўлгандан дарҳол ташлаб қочишди. Уят-ку бу...
Энди иқтисод соҳасига ўтсак. Англия бош вазири Борис Джонсон “Россия иқтисодини майиб” қилишни ваъда берди. Британияда ВТБ активлари музлатиб қўйилди. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен янги санкциялар “Россия иқтисодий ўсишини тўхтатиб, инфляцияни кучайтиради, кредитлар нархларини ошириб, саноат базасини бузишини” ваъда берди. Ҳатто Чехия президенти Милош Земан ҳам кутилмаганда “Путинни изоляция қилишни” ва дарҳол Россияни SWIFTдан ўчиришни талаб қилди.
Бу малайларнинг эгаси Жозеф Байден эса ҳозиргина Россяига қарши янги санкцияларни эълон қилди. Улар 4та Россия банклари, доллар, евро, фунт ва иена билан валюта операцияларига таалуқли. Шунингдек Россияга юқори технологияли маҳсулотлар экспортини таъқиқлашни ўз ичига олади. Ушбу чекловлар Россия ҳарбий саноати ва космик саноатига зарар етказиши керак. SWIFT дан ўчииршни – Байден истисно қилди.
Россияни алоҳида дастурлардан ўчириш ва шахсан Путинга қарши санкциялар киритиш борасида берилган саволларга Байден жавоб бермади.
Албатта эълон қилинган ушбу чоралар анча жиддий, лекин улар бизнинг иқтисодимизга қанча зарар етказиши мумкин? Ахир бизни 2014 йилда буён тўхтовсиз санкциялар билан бомбабўрон қилиб келишаяптику. Ваъда берилган “дўзахий” санкциялар уруш бўлса ҳам бўлмаса ҳам барибир киритилар эди.
Қисқа муддатда, агар Европа углеводородлар сотиб олишдан воз кечса, молиявий трансакциялар узилса, албатта қийинчиликлар, ноқулайликлар бўлиши мумкин. Узоқ муддатда эса – бу чекловлар бизнинг иқтисодимизни янада чуқурроқ диверсификация қилишга ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга олиб келади. Буларнинг барчаси саноатни ривожлантириш учун жуда яхши драйвер бўлади. Хорижда музлатилган активларга келсак, бизни шу ердам ҳам маблағларимиз бор.
Лекин бизнинг ғарблик ҳамкорларимиз, айниқса Европадагилар бу санкциялар билан ўз оёқларига ўзлари ўқ узишаяптику. Улар пистолетни ўз бошларига тираб ана-мана дегунча тепкини босишга тайёр туришибди.
Дмитрий Медведев уларга аллақачон газни 2000 евродан сотишга ваъда берди. Ахир бу нафақат уй хўжаликлари балким европадаги корхоналарни ҳам банкрот қилади-ку? Бу эса бутун Европани банкрот қилиши мумкин. Россияга доллар ва еврони алмаштиришни чеклаш ушбу валюталарга бўлган ишончга путр етказади. Россия экспортидан воз кечин Европанинг ўзига кўпроқ зарар келтиради.
Хуллас бугунги АҚш ва Европа бошқалар иқтисодини синдирадиган даражада эмас. Аввал ўз жонларини сақлаб қолишсин. Доу-Жонс индеси санкцияларни кутиб бир кунда 830 поинтга қулади, Nasdaq булса бугун 2008 йил кризис вақтидагидан ҳам паст. Meta (собиқ Facebook) акциялари йил бошидан буён 40%, Netflix — ҳам шунча, Nvidia ва Tesla – 25%, Microsoft, Amazon, Alphabet акциялари ҳам пастга шўнғимоқда. Яъни пуфаклар ёрила бошлади.
Албатта Ғарб ОАВлари буларнинг барчасига Россия айбдор демоқда, лекин индекслар Ғарб элитаси хурсандчилик билан киритаётган санкциялар сиёсати туфайли қуламоқда-ку? Шу йўсинда ғарблик “ҳамкорлар” биржа ва бозорларнинг мутлақ қулашига ҳам етиб келишлари мумкин.
Ғарбда ҳам мутахассислар буларни албатта жуда яхши тушунишади. Guardian айни дамда Европа раҳбарлари махжлис ўтказаётган Брюсселдан репортаж оиб бормоқда. У ерда ҳозирча якдиллик кузатилмаяпти. Италия, Германия ва Кипр айрим санкцияларга қарши. Франция ва Германия жараённи секинлаштиришга уринмоқда. Улар дастлаб АҚШ ва Британия санкцияларини кутишни маъқул кўрмоқда. Хуллас ҳеч ким биринчи бўлиб ёниб турган ўчоққа бошини суқишни истамаяпти.
Европаликлар иқтисодий санкциялардан ташқари айрим дипломатик “тарбиявий” чоралар ҳам қўллашмоқчи. Хусусан, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша россияликларга сайёҳлик визалари беришни тўхтатишни талаб қилишмоқда.
Украинани қўллаб-қувватлаш шу билан якунланмоқда. Ташқаридан қараганда буни ғирт сотқинлик дейиш мумкин. Америка ва Европа раҳбалари бутун дунё кўз ўнгида Киев хунтасини кўчага чиқариб ташламоқда. Мамлакатни қуролга тўлдириб, украинларга "Қизил майдонда Абрамс” танклари ва яна бир талай саробларни ваъда бериб, биринчи хавф кўрингандаёқ ҳаммасини ташлаб қочишмоқда. Буни олдида Афғонистондан қочиш ҳеч гап бўлмай қолди...
Ғарб элитаси сўнгги кунларда намойиш қилаётга жоҳилликни руслар тушунмайди. Умуман икки славян миллати тортишувига уларнинг аралашишга нима ҳақлари бор? Тўхтовсиз уларни бир-бирига қарши қайраш, фейклар тўқиш нима керак? Ўз ишлари билан шуғулланса бўлмайдими? Ана бозорлар қуламоқчи.
Лекин ҳозир бизнинг кўз ўнгимизда Вашингтон Шарқий Европада сўнгги 30 йил давомида шуғулланган қалбаки “миллатчи” давлатлар қуриш сиёсати қуламоқда. Чехиядан тортиб Молдовагача, Албаниядан Украинагача.
Варшава шартномаси ва Совет Иттифоқи вайроналари устида кўп сонли бўлмаган ўз халқини сотган элиталар қўли билан аксарият аҳолининг хоҳиш ва истакларини менсимасдан олиб борилган “миллатчи” давлат қуриш сиёсати қуламоқда.
Турли пойтахтларда умумхалқ фикрига қарши тўдалар ўзига ўзи тарих ўйлаб топиб, ҳеч қачон мавжуд бўлмаган тилларда сўзлашиб, машъалали юришлар уюштириб, нацистларни олқишлаган эди. Халқ буларнинг барчасига жим қараб турди, чунки уларга сиёсат эмас тирик қолиш, жон сақлаш керак эди. Шу сабабли ҳам ушбу давлат кўз-кўз қилган сиёсатнинг ҳиди сассиқ. Улар аксарият халқнинг фикрига қарши қурилган режимлар эди. Улар бугун фақатгина НАТО найзалари туфайли амалда ўтирибди.
Шарқий Европа давлатлари халқлари, ўзларининг “қўғирчоқ” раҳбарларидан фарқли ўлароқ, Россия билан дўст бўлиб яшашни истайди. Бу ҳақиқат аллақачон кўпчилликка аён бўлган. Ушбу ҳудудларга кўпчиллик ўзини рус миллатига, рус маданиятига яқин ҳисоблайди. Биз ҳозир Украинада бунин гувоҳи бўлмоқдамиз. У ерда ҳеч ким Россия билан жанг қилишни истамайди. У ердагиларнинг аксарияти бизнинг одамлар.
Украина ҳарбийлари оммавий равишда қурол топширмоқда. Шойгу бўлса улар учун хавфсиз коридор очиб бериш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни топширган. Бу мутлақ тўғри қарор, чунки табиатда “украина ҳарбийлари” деган тушунча йўқ, Ғарб пропагандаси ва Киев хунтаси томонидан алданган “рус одамлари” бор.
Россия армиясининг ушбу операциясини дам олиш куни уруши деб аташ мумкин эди, лекин бу аслида уруш ҳам эмас. Бу – одатий тинчликпарвар миссия. Оддий фуқаролар учун ҳеч қандай хавф йўқ. Фақат қурол-яроғ омборлари ва ҳарбий инфратузилма бўйича аниқ зарбалар берилмоқда. Қизиғи, Украинада ҳеч ким Киев режимни ҳимоя қилишни истамаяпти.
Рус армияси бугун Украина ҳудудида нафақат ҳарбий инфратузилмани балким бутун аксил-Россия ғоясини янчиб ташламоқда. Вашингтон томонидан ўйлаб чиқилган ушбу концепция тарафдорлари сони ҳеч қачон кўп ва ҳақиқий бўлмаган. Бу ғоя фақат хўжакўрсинга сақлаб турилган. Озод бўлган Украина ҳалқи, ваниҳоят, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу кўплаб Европа давлатлари учун яхши сигнал бўлади. Улар ҳозир ҳукуматни эгаллаб олган хунталарга бўй сўниш керакми йўқми яна бир маротаба жиддий ўйлаб кўришади. Ахир вақти келганда уларни арзон сотиб қочиб қолишадику? Лекин ундан олдин сизларни талон тарож қилиб, ғайриинсоний ақидаларни уқтириб ундан, бемаъни урушлар уюштиришади ва уларни ўлимга юборишади. Лекин озодлик ёнингизда, бу томонда. “Руслар келмоқда”.
Янгиликлар лентаси
0