Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия десантчилари Чернобил АЭС ҳудудини тўлиқ назоратга олди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишЗона отчуждения Чернобыльской АЭС
Зона отчуждения Чернобыльской АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия десантчилари Чернобил АЭС яқинидаги ҳудудни тўлиқ назоратга олди.
Россия ҳаво-десант қўшинлари Чернобил АЭС яқинидаги ҳудудни тўлиқ назоратга олди, деди Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.
Станция ҳудудида радиациявий фон нормал даражада, ходимлар объектларга нормал режимда хизмат кўрсатишда ва радиоактив ҳолатни кузатишда давом этмоқда, деб қўшимча қилди мудофаа вазирлиги вакили.
Украина атом электр станциясини ҳимоя қилиш баталони ҳарбий хизматчилари билан энергия блоклари хавфсизлигини биргаликда таъминлаш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, ️Россия Қуролли Кучлари Украинадаги 118та ҳарбий объектни ишдан чиқарди. 5та жанговар самолёт, 1та вертолёт ва 5та пилотсиз учар қурилма уриб туширилди, 1 та танк ва 7та реактив ракета тизими (РСЗО) йўқ қилинди.
Ҳарбий ҳаракатлар пайтида Украина ҳуқуқ-тартибот идораларининг 150 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари қуролларини ташлаб, таслим бўлишди.
Янгиликлар лентаси
0