Иқтисод

“Ҳамкорбанк” “Сбербанк Онлайн”дан ўтказмаларни қабул қилишни вақтинча тўхтади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишСбербанк открыл первый офис в новом формате
Сбербанк открыл первый офис в новом формате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Ҳамкорбанк” бунга банк тизимларида олиб борилаётган техник ишлар сабаб қилиб кўрсатган.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. “Ҳамкорбанк” 25 февралдан бошлаб “Сбербанк Онлайн” иловаси орқали жўнатиладиган маблағларни қабул қилишни вақтинча тўхтади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунга банк тизимларида олиб борилаётган техник ишлар сабаб қилиб кўрсатилган.
“Сбербанк Онлайн” иловаси орқали “Ҳамкорбанк” пластик карталарига юборилаётган маблағларни карталарга қабул қилиш 2022 йил 25 февраль кунидан вақтинчалик тўхтатилди”, - дейилган хабарда.
“Сбербанк Онлайн” орқали маблағларни Ўзбекистондаги яна иккита банк қабул қилади – “Агробанк” ва “Ипак Йўли”
Янгиликлар лентаси
0