Коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 72 фоиздан ошди

© Sputnik / Alexandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник держит в руках шприц с вакциной от COVID-19
Медицинский сотрудник держит в руках шприц с вакциной от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 10,6 миллион ортиқ киши учинчи ва бустер доза билан эмланиб бўлган.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиши керак бўлган кишиларнинг 72,3 фоизи тўлиқ эмланиб бўлди. Бундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунга келиб мамлакатда жами 45 756 511 доза вакцинадан фойдаланилган.
Биринчи босқичда 19,6 миллиондан зиёд киши (91,7 фоиз) эмланган. 15,4 миллион киши иккинчи босқичда эмланган, 10,6 миллион ортиқ киши учинчи ва бустер доза билан эмланиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 апрелидан Ўзбекистонда аҳолини ковидга қарши оммавий эмлаш бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар эмланди. Кейин 18 ёшдан ошганларнинг эмланиши шарт этиб белгиланди.
Республика махсус комиссиясининг 23 февралдаги қарори билан иш берувчиларга 90 фоиз ходимларини ковидга қарши эмлаш мажбурияти юкланди. Эмланмаган, жумладан, бустер доза билан эмланган ходимлар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0