Иқтисод

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида транзит савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаОбмен документами, подписанными в рамках визита премьер-министра Пакистана Имрана Хана
Обмен документами, подписанными в рамках визита премьер-министра Пакистана Имрана Хана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Президент қарори билан Тошкентда имзоланган Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди. Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни тегишли қарорни имзолади.
Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги бу битим 2021 йил 15 июлда Тошкент шаҳрида имзоланганди.
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Ўзбекистон ва Покистон “аср лойиҳасини” муҳокама қилди
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида 8 та ҳужжат, жумладан, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар алмашилган. Имзоланган шартмалар қиймати 500 миллион доллардан зиёд.
Янгиликлар лентаси
0