Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин ушлаб турувчи кучларни жанговар шай ҳолатга келтиришни буюрди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин на пресс-конференции по итогам встречи с канцлером ФРГ Олафом Шольцем в Москве
Президент России Владимир Путин на пресс-конференции по итогам встречи с канцлером ФРГ Олафом Шольцем в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти мудофаа вазири ва қуролли кучлари Бош штаби бошлиғига алоҳида шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ва қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан учрашувда ушлаб турувчи кучларни алоҳида шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди.
“Ғарб давлатлари нафақат мамлакатимизга қарши иқтисодий соҳада душманлик кайфиятидаги хатти-ҳаракатларни амалга оширишмоқда, мен ноқонуний санкцияларни назарда тутяпман, балки НАТОга аъзо давлат раҳбарлари давлатимизга қарши агрессив чиқишлар қилишмоқда, - деди Россия етакчиси.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотномасида стратегик ушлаб турувчи кучларнинг вазифаси Россия ва иттифоқчиларига ҳужум қилинганда ҳар қандай қурол билан, жумладан, ядро қуроллари билан зарба беришни ҳам назарда тутиши кўрсатилган.
Янгиликлар лентаси
0