Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский Беларусда Россия билан музокаралар ўтказишдан бош тортди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина президенти Россия билан музокаралар учун Варшава, Будапешт, Истанбул, Боку шаҳарларини майдонча сифатида таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский бошқа шаҳарлар Россия билан музокараларнинг майдончаси бўлиши мумкинлиги маълум қилди, бироқ Беларусдаги эмас.
“Ҳозир биз деймизки: Минск эмас. Учрашув учун бошқа шаҳарлар майдонча бўлиши мумкин”, - деди у.
“Биз учрашишни истаймиз, биз уруш тугашини истаймиз. Варшава, Будапешт, Истанбул, Боку – Россия томонига биз бу шаҳарларни таклиф қилдик. Ҳар қандай, мамлакати ҳудудидан ракета учмаётган, бошқа шаҳарлар бизга мос келади”, - деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, айнан шунда музокаралар тўғри бўлади ва ҳақиқатдан урушни якунлаши мумкин.
Бироз аввал Россия делегацияси Украина томони билан музокаралар учун Беларусга келгани хабар қилинган эди. Делегация Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар, жумладан, президент маъмурияти вакилларидан иборат. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳозир Гомелда музокараларга тайёрлигини билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0