Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Давлат думаси депутати Ғарбнинг эҳтимолий санкцияларини ўғриликка қиёслади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишПредседатель комитета Государственной Думы России по финансовому рынку Анатолий Аксаков на Ялтинском международном экономическом форуме в Крыму
Председатель комитета Государственной Думы России по финансовому рынку Анатолий Аксаков на Ялтинском международном экономическом форуме в Крыму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аввалроқ Европа комиссияси раҳбари ЕИ, АҚШ, Буюк Британия ва Канада Россия Марказий банки активларини музлатиб қўйишларини айтган эди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ғарб Россиянинг халқаро захираларига санкция қўллаш билан таҳдид қилмоқда, лекин бу амалда ўғрилик бўлади.
Россия Давлат думасининг молия бозори бўйича қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков шундай фикр билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Аввалроқ Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия ва Канада Россия Марказий банкининг активларини музлатиб қўйишини маълум қилганди.
Америка маъмурияти вакили эса Россия Марказий банкига қарши у рублни қўллаб-қувватлаш учун ўз захираларидан фойдалана олмаслигига қаратилган санкцияларни қўллаш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.
“Бу аслида суиқасд қилиш, бу амалдаги ўғрилик, ўзганинг мол-мулкини талашмоқда”, - деди Аксаков.
Унинг сўзларига кўра, Россия – дунё иқтисодиётининг ажралмас қисми. Эҳтимолий санкциялар молиявий артерияларни кесиш бўлади.
Депутат ЕИ ва АҚШнинг бунга ўхшаш хатти-ҳаракатлари барча иқтисодий организмга ёмон таъсир кўрсатишини қўшимча қилди.
МБ маълумотларига кўра, 18 февраль ҳолатига кўра, Россиянинг халқаро захиралари тарихий максимумни янгилаб, 643,2 миллиард долларга етган. Олтин улуши 21,7 фоизни ташкил этади.
Якшанба куни Россия банки баёнот билан чиқди. Унда, жумладан, молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш ва молиявий секторнинг узлуксиз операциясини таъминлаш учун зарурий захира ва воситаларга эга эканлиги таъкидланган.

Мавзуга оид:

Россияга қарши киритилган санкциялар собиқ Иттифоқ ҳудудига қандай таъсир қилади?
Янгиликлар лентаси
0