“UzAirways” Украинада қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келади

© Узбекистон хаво йуллариБоинг-757 "Узбекистон хаво йуллари"
Боинг-757 Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2022
Oбуна бўлиш
110 га яқин Ўзбекистон фуқароси "Карчова" назорат-ўтказиш пункти орқали Польша ҳудудига кирган.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси фуқароларни Украинадан Польша орқали қайтариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.
2022 йил 27 февраль Тошкент вақти билан соат 16:00 га қадар 110 га яқин Ўзбекистон фуқароси "Карчова" назорат-ўтказиш пункти орқали Польша ҳудудига кирган. Яқин вақтда ичида бошқа фуқароларнинг ҳам чегарадан ўтиши кутилмоқда. Шундан сўнг уларни марказлашган ҳолда автобусларда Катовице шаҳридаги аэропортга етказилади.
Ўзбекистонлик дипломатлар “Карчова” назорат-ўтказиш пункти ва Катовице шаҳри аэропортида мунтазам фаолият юритмоқда ва фуқароларнинг масалаларини ҳал қилмоқда.
Турли сабабларга кўра ёнида ҳужжатлари бўлмаган 30 нафар Ўзбекистон фуқаросига қайтиш гувоҳномаси зудлик билан расмийлаштириб берилган.
“Ўзбекистон фуқароларини Польшадан Ватанимизга қайтариш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ самолётларининг ўтиши учун ҳаво йўлаги билан таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Ҳозирча биринчи самолётнинг Ўзбекистонга парвоз қилиши жорий йилнинг 28 февраль кунига режалаштирилмоқда”, - дейилган хабарда.
Польша ҳудудида ташкил этилган тўпланиш жойида асосий қисми ёш боласи бор аёллардан иборат Ўзбекистон фуқаролари учун шароитлар яратилган. Хусусан, кўрпа-тўшак, тиббий ёрдам, иссиқ овқат берилган.
Таъкидланишича, Польша ТИВ Ўзбекистон элчихонасининг мурожаатидан сўнг ватанга қайтаётган ўзбекистонликларга ПЗР тестини тақдим этмаслик ва кириш визасини расмийлаштирмасликка рухсат берган.
Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бошланди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилган.
1.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ходимлари: Маруф Каримов ("Карчова" назорат пунктида) - тел.: +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557.
2.
Асқар Бекназаров (“Катовице” аэропортида) - тел.: +48 508 995 888; Telegram: +99890 1160084.
3.
Сардор Ахматов (элчихонада) - тел.: +48 502 501 588; Telegram: +99894 6541010.
Янгиликлар лентаси
0