Жамият

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимини тарк этди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишАлишер Усманов
Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимидан кетди.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг 28 февралида Европа Иттифоқининг санкциялари остида қолган.
"Бу қарорни адолатсиз деб биламан. Жазо чоралари шаъним, қадр-қимматим ва ишчанлик обрўйимга путур етказувчи ёлғон айбловлар тўпламидир. Ўз шаъним ва обрўйимни ҳимоя қилиш учун барча қонуний воситалардан фойдаланаман. Шу тариқа адолат қарор топмагунча, FIE президенти сифатидаги вазифамни тўхтатаман", — деб ёзган Усмонов ўз мурожаатида.
Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келаётган эди. У 2012, 2016, ва 2021 йилларда федерация президенти лавозимига қайта сайланган.
Янгиликлар лентаси
0