Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киев Дубайга айланмоқда

© AP Photo / Efrem LukatskyУкраинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве
Украинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2022
Oбуна бўлиш
Украина ҳукумати фейк-ахборот ёрдамида пропаганда қилиш ҳамда қўрқитиш билан аҳолини ушлаб турибди, ўтган саккиз йил давомида уларнинг боши "яхшилаб чайилгани" бунга ёрдам бермоқда.
Украинани “демилитаризация ва денацификация” қилиш бўйича махсус ҳарбий операция бошланган кунидан беш кун ўтди. Киев учун ушбу кунлар бошқа шаҳарларга нисбатан тинч ўтди. Асосий муаммо – маҳаллий ҳукуматнинг ноўрин қарорлари туфайли келиб чиқди: бошланмаган эвакуация ва (нафақат Киев балким бошқа шаҳарларда ҳам) дуч келган одамга автомат тарқатиш, йўқ бўлган диверсантлардан қўрқитиш, 1,5 кунлик комендант соати ва ҳо казо.
Киевдан 10 км масофада жойлашган Гостомеле аэропорти рус десантчилари томонидан эгаллаб олинганидан сўнг 26-27 феврал кунларига келиб киевликларда “душман” устидан ғалаба қозонишга қандайдир ишонч пайдо бўла бошлади.
Бунга бир неча сабаблар бор эди.
Биринчидан, кучли давлат пропагандаси.
Иккинчидан, Украина Қуролли кучларининг ахборот-психиологик махсус операциялари (ИПСО). Уларга сўнгги 8 йил давомида фейк хабарлар тайёрлаш ва уларни тарқатишни жуда яхши ўргатишган. Шу сабаб Россия махсус операциялари бошланган кунидан “душманнинг” минглаб аскарлари қурбон бўлгани ва тинч аҳолига берилган зарбалар ҳақида минглаб фейлар интернет ва ижтимоий тармоқларни тўлдириб ташлади. Хусусан, Киевдаги кўп қаватли уйга “Бук” зенит-ракета мажмуаси ракетаси зарбаси, Харьков четидаги кўп қаватли уйларни зенит-ракета мажмуасидан ўққа тутилиши кадрлари – Россия зарбаси деб тарқатилди. Аҳоли ҳам бунга дарҳол ишонди.
Учинчидан, аҳоли ОАВда берилаётган ҳар қандай ёлғонга ҳам ҳеч иккиланмасдан ишонмоқда.
Украина ҳарбийлари Гостомеля аэропортини қайта эгаллаб олгани ҳақидаги хабарлар 25 февраль куни икки маротаба такроран хабар қилинди. Лекин Россия ҳарбийлари ундан сўнг ҳам аэропортда қолиши, негадир ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади.
Змеиний оролида Россия ҳарбий денгиз флоти билан сўнгги кучи қолгунича курашиб “қурбон бўлган” 13та ҳарбийлар воқеаси – жуда хунук чиқди. Президент Зеленский уларни ҳатта “ўлими муносабати билан” Украина қаҳрамони” мукофотини беришга улгурди. Змеиний оролида қуролини жангсиз топширган 13 эмас 82 нафар ҳарбийлар Россия телеканалларида кўрсатилганидан сўнг ҳам ҳеч ким Зеленскийга нега уларни “тириклайин кўмгани” ҳақида савол бермади. Украина “фейк-ахборот хизмати” дарҳол янги версия билан чиқди – “Путин дастлаб Зеленскийга нотўғри маълумот берган”. Шу сабабли ҳам Зеленский ёлғон ахборот тарқатган. Мутқал ахмоқона бўлишига қарамасдан, ушбу версия Киевда кенг тарқалди. (Путин Зеленский билан бир неча ойдан бери гаплашмай келмоқда)
Ҳарбий асирларга Украина Қуролли кучлари томонидан бўлаётган муносабат, афсуски аксарият фуқароларнинг руҳини кўтаришга хизмат қилди. Ушбу ҳолат – миллатчиликни йўқ қилиш муҳим масала эканини англатади.
Ушбу вазиятда Киевда янги “илҳомлантирувчи” фейклар тарқала бошланди. “Душмандан устун келсак бўлди, Украинани дарҳол ЕИ ва НАТОга қабул қилишади. Шундан сўнг эса инвестициялар оқиб кела бошлайди. Озгина чидасак бўлди, кейин ҳаётимиз Дубайдагидек бўлади” қабилида.
Энг кулгулиси, бахтли келажак яқинлиги ҳақидага мулоҳазаларни озиқ-овқат дўконлари ва кам сонли ишлаётган аптекалар олдидаги узундан-узоқ навбатларда эшитиш мумкин эди.
Киевда ҳеч қандай жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган бўлмаса-да шаҳар ҳокимияти 26 февраль соат 17 дан 28 февраль соат 8гача қўмондонлик соат эълон қилиб, одамларни уйларига қамаб қўйишди. Бир ярим кун давомида одамлар ҳатто нон ва сув учун кўчага чиқиши мумкин эмасди. Бундан сўнг 28 февраль куни озиқ-овқат дўконларида улкан навбатлар пайдо бўлди. Айтиш жоизки ҳозир Киевда аҳолининг 3/2 қисми қолган. Шаҳарни тарк этаётганлар учун Киев ҳукумати ҳеч қандай эвакуация ташкил қилмаган. Умуман Украинанинг бирорта шаҳрида ҳам маҳаллий ҳукумат томонидан аҳолини ташкиллаштирилган тартибда эвакуация қилиш учун ҳеч қандай чор кўрилгани йўқ.
Айтиш жоизки, дўконлардан озиқ-овқатлар бутунлай йўқолиб кетгани йўқ, лекин нон ва сут дефицитга айланмоқда. Аксарият товарлар нархлари ўсиб бормоқда. Дори воситалари ҳам йўқолиб бормоқда.
Шаҳар ҳокимияти, эҳтимол аҳоли зерикиб қолмаслиги учун, тез-тез ҳаво тревогаси эълон қилиб туришибди. Киевдаги кўп қаватли уйлар орасига жойлаштирилган артиллерия эса Гостомел аэропортини ўққа тутиб турибди. Ноаниқ ўққа тутишлар оқибатида аэропорт атрофида жойлашган уйлардан ҳеч нарса қолмаса керак. Донецк ва Горловкага берилган зарбалар ягона эмас. Киев атрофида жойлашган аҳоли пунктларига ҳам зарба берилмоқда. Йўқ қилингани ҳақида Зеленский хабар берган “Мрия” самолёти ҳам ҳозир Гостомелни эгаллаб турган рус кучлари томонидан уриб туширилмаган.
Киевликлар орасида кенг тарқалган ваҳималардан яна бири – диверсантлар. Аҳолига тартибсиз ва чекловсиз ўн минглаб автоматик қурол тарқатиш оқибатида 25 февраль куни тинч аҳоли орасида биринчи қурбонлар бўлди. Шундан сўнг бепул автомат эгалари “диверсантлар овлаш” оммавий машғулотга айланди ва яна бир жазосиз жиноят содир этилди. Мэр Кличко коммендантлик соати давомида автомобил ҳайдаган ҳар бир кишини диверсант деб эълон қилди ва уларни ўққа тутишга рухсат берди. Шунга ўхшаш буйруқларни бошқа шаҳар мэрлари ҳам беришди. Шу орада диверсантлар қолдирган белгиларни қидириш ва телефонда геолокация хизматини ўчириб қўйиш ҳақида ИИВнинг ўзи огоҳлантирди.
Тўғри, Киевда Россия аскарларини унчалик кутишмаяпти. Аксарият аҳолининг мияси жуда яхши чайилган. Айтиш жоизки, украинанинг шарқий ҳудудларида ҳам рус аскарларига муносабат кутилганидек аъло эмас. Бунга турли сабаблар бор. Улардан бири – аҳолининг ўз келажагига ишончи йўқлиги, эртага руслар ҳам кетса кейин ҳолимиз не кечади деган фикрлар ҳам халал бермоқда. Украинада 2014 йилда янги ҳукуматга қарши бўлганлар кейинчалик турли қийнчиликларга дуч келган, қамоққа олинган ҳатто умридан жудо бўлган.
Аҳолини қўрқитиш эса ҳалиям давом этмоқда: Купянск шаҳи мэрига қарши жиноий иш очилди, чунки у Россия Қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилишга қарор қилган. Фақат Донецк ва Луганскда вазият бошқача.
Россия томонидан ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши бир неча ойдан сўнг уларнинг мустақил фикрлаши, фуқаролик позицияси учун ёқиб юборишмаслиги ёки тириклайин кўмишмаслигининг кафолатига айланди. Бошқа вилоятларда ҳам одамлар кафолатга эга бўлмасдан туриб ўз фикрини баралла айтишдан хавфсираб туришибди.
Янгиликлар лентаси
0