Март ойида беқарор об-ҳаво кузатилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2022
Oбуна бўлиш
Март бошида кунлар исиб кетади, 5 мартдан эса мамлакат ҳудудлари бўйлаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Бу йилги март ойи ҳам ҳарорат кўтарилиши билан бошланади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
1-4 март кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 4 мартга келиб ҳаво кундузи +20...+23 даража илиқгача исийди. Шу кунлари асосан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат республиканинг айрим ҳудудларида 1 мартда кундузи ва 2 мартга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.
5 мартдан бошлаб об-ҳаво ўзгара бошлайди. Республика бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда кучли шамол эсиши ва март ойининг биринчи ўн кунлиги учун меъёрга яқин қийматларгача ҳаво ҳарорати пасайиши мумкин.
Кейин эса ой охиригача март ойига хос бўлган беқарор об-ҳаво кутилмоқда. Баҳорнинг биринчи ойи ҳарорат кескин ўзгариши билан тавсифланади, бунда тез исиш даврлари кескин совуқ даврлар билан алмашади, баъзида эса қисқа муддатга ёмғир қорга айланиши ва кечаси ҳарорат манфий қийматларгага пасайиши билан кузатилади.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда март ойлари илиқлашди. 2008, 2016, 2018 йилларнинг март ойилари барча кузатув йиллари учун энг илиқ учликка кирди. Март ойининг энг илиқ кунларида эса ҳарорат +30...+32 даража илиқгача, жанубда баъзи жойларда +35...+37 даража илиқгача кўтарилган.
Ўзбекистонда март ойи ёғингарчилик миқдори бўйича ҳам, ёғингарчилик кунлари сони бўйича ҳам йилнинг энг ёғингарчилик кўп бўладиган ойи деб ҳисобланади. Шимолий ҳудудлар ва чўл зонасини ҳисобга олмаганда, март ойида ўртача 10 кундан 15 кунгача ёғингарчилик бўладиган кунлар кузатилади.
Янгиликлар лентаси
0