Жамият

UzAirways Наврўз байрами муносабати билан чипталарни 50 фоизга арзонлаштиради

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
19-23 март кунлари маҳаллий рейслар учун чипталарни 50 фоиз арзонга сотиб олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” компанияси Наврўз байрами муносабати чегирма эълон қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
50 фоиз чегирма 2022 йил 19 мартидан 23 мартигача маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига амал қилади.
Авиакомпания чипталарни uzairways.com сайтида, “Uzbekistan Airways Sales” филиалида ва компаниянинг агентларидан харид қилиш мумкинлигини эслатган.
Ўзбекистонликлар 2022 йилда Наврўз байрами муносабати билан 5 кунгача дам олади.
Президент фармони билан барча ходимлар учун 22 март, сешанба ва 23 март, чоршанба кунлари дам олиш куни этиб белгиланган.
Ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун:
19 март, шанба — дам олиш куни;
20 март, якшанба — дам олиш куни;
21 март, душанба — Наврўз байрами, дам олиш куни;
22 март, сешанба — қўшимча ишланмайдиган кун;
23 март, чоршанба — қўшимча ишланмайдиган кун бўлади.
Ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса 19 март, шанба кунини ҳисобга олмаганда Наврўз байрамида 4 кун дам олади.
Янгиликлар лентаси
0