Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСамолёт в небе
Самолёт в небе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ Транспорт вазирлиги хабарига кўра, таъқиқ барча Россия парвозларига тегишли бўлади, жумладан чартер парвозларга ҳам.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Вашингтон Россиянинг барча самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпади, деди АҚШ президенти Жо Байден, сешанба куни АҚШ конгрессида сўзлаган нутқида.
"Мен бугун иттифоқчиларимиз ортидан, Россияни янада кўпроқ изоляция қилиш ва унинг иқтисодига босимни кучайтириш учун, Россия самолётлари учун Америка ҳаво ҳудудини ёпишни эълон қиламан", - деди АҚш президенти.
АҚШ Транспорт вазирлиги хабарига кўра, таъқиқ барча Россия парвозларига тегишли бўлади, жумладан чартер парвозларга ҳам.
Маълумот учун, Донбассдаги махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг дастлаб Буюк Британия Россиянинг Аэрофлот компанияси учун барча парвозларни таъқилаб қўйди. Бунга жавобан Россия Британия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди.
Шундан сўнг Европа иттифоқи аъзолари Россия самолётларига ўз осмонида парвоз қилишни таъқиқлаб қўйди. Бунга жавобан Россия ҳам 36та давлат ҳаво кемалари учун ўз осмонини ёпди.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Донбассда вазият кескин тус ола бошлади. Украина кўп сонли ҳарбийларни туташ чизиғи яқинига тўплаб, Минск шартномаларида таъқиқланган қуроллар ёрдамида ДХР ва ЛХРни ўққа тутишни кучайтирди.
Украина аскарларининг бостириб кириши хавфи остида, ДХР ва ЛХР маъмурияти аёллар, болалар ва кексаларни эвакуация қилишни бошлади. 19 февраль куни ушбу республикалар раҳбарлари Россия президенти Владимир Путинга ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олишни сўраб мурожаат қилишди.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш ҳақида фармонни имзолади.
24 февраль куни эса, Владимир Путин Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.
Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади - Украинани босиб олиш эмас, у ердаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва Украинани миллатчилардан тозалаш, экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Россия президенти, шунингдек Украина ҳарбийларига алоҳида мурожаат қилиб, қўмондонликнинг жинояткорона буйруқларини бажармасликни, қуролларини топшириб, жангдан воз кечишни таклиф қилди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ. Қуролини топшираётган Украина ҳарбийларига ҳурмат билан муносабатда бўлинмоқда.
Айни дамда Украина ҳудудида асосан миллатчи гуруҳлар қаршилик кўрсатмоқда. Улар артиллерия қуролларидан ДХР ва ЛХР ҳудудларини ўққа тутишмоқда. Киевда миллатчилар реактив ўқотар қуроллар ва гаубицаларни кўп қаватли бинолар орасига жойлаштириб, тинч аҳолидан "тирик қалқон" сифатида фойдаланмоқда.
Ундан ташқари Киев ва бошқа шаҳарларда аҳолига ўқотар қуроллар назоратсиз тарқатилмоқда. Бунинг оқибатида бир неча бахтсиз ҳодисалар ҳам содир бўлди.
Янгиликлар лентаси
0