Колумнистлар

Ғарб рус маданиятини “бекор” қилмоқчи

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишКонцерт Симфонического оркестра Мариинского театра под управлением Валерия Гергиева в рамках ПМЭФ
Концерт Симфонического оркестра Мариинского театра под управлением Валерия Гергиева в рамках ПМЭФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Иқтисодий ва сиёсий чекловлардан сўнг, Ғарб Россияни умумжаҳон маданий ҳудудидан қувишни бошланди. Бунақаси "совуқ уруш" давридан ҳам бўлмаган, дейди колумнист.
Бавария пойтахти бургомистрининг буйруғига кўра, маэстро Гергиев Мюнхен оркестирининг бош дирижери лавозимидан озод қилинди.
Орадан бир неча соат ўтиб опера хонандаси Анна Нетребконнинг исми ҳам Миландаги Ла Скала театри аифшаларидан ўчириб ташланди. Театр буни хонанда “касал”лиги билан изоҳлади. Лекин опера юлдузи бунга дарҳол “Мен соғман, лекин келмайман” деб жавоб берди.
Хуллас, Ғарб Россияга нисбатан иқтисодий ва сиёсий чекловлар киритиб, бизни “тажовузкор”ликда айблаганидан сўнг, навбат янги чекловларга келди: Россияни умумжаҳон маданий ҳудудидан қувиш бошланди. Россиялик артистлар концертлари, россиялик рассомлар кўргазмалари бекор қилина бошланди. Бу ҳам етмаганидан рус классик адабиёти томон ҳам бармоқ билан кўрсатиб, Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” романида “империя руҳи”ни мақташни танқид қилиш бошланди.
Ҳозирги атлантистларнинг шиорлари қанчалик ахмоқона бўлмасин, бизга уларнинг ёвуз ниятлари мутлақ тушунарли: улар бизни ўз маданий меъросимиздан маҳрум қилишмоқчи. Бунинг учун улар пул билан тарихни қайта кўчириб ёзишлари ҳам мумкин.
Мадания меърос бу - Brent маркали нефть ёки биржадаги газ спотларининг нархи эмас. Бу ҳатто Марказий банкнинг олтин-валюта резервлари ҳам эмас.
Меърос – бу бизнинг маданиятимиз. Новгород (береста) ёрлиқларидан Чайковскийнинг Биринчи концертигача, Биринчи босмаси Иван Фёдоровдан Карл Фаберже санъатигача. Айтиш жоизки ушбу соҳада ҳозиргача ҳеч ким Фабержедан ўзиб кета олгани йўқ.
Рус маданиятини бекор қилиш тўғрисидаги фармон аллақачон берилган ва биринчи қадамлар ҳам қўйилди.
Нью-йоркдаги Карнеги-холл ўз концерт дастурлари ва афишаларидан дирижер Валерий Гергиев ва пианист Денис Мацуев номларини ўчирди.
Сабаби аниқ айтилмаган бўлса-да, ОАВда жумладан "Нью-Йорк таймс" ушбу таниқли концерт зали раҳбариятининг “Бугунги кун вазиятида Гергиевнинг концертда иштирок этиши нотўғри талқин қилиниши мумкин ва жамиятга нотўғри(sic!) сигнал юборилиши мумкин” деб изоҳ беришди.
Мақолани диққат билан ўқиганда қуйидаги хулосага келиш мумкин: маълум бўлишича таниқли дирижерга Россия-Украина вазияти бўйича ўз нуқтаи назарини оммавий эълон қилиш таклиф этилган.
Машҳур пианиночи Денис Мацуевга ҳам ана шундай таклиф берилган деган хулосага келиш мумкин.
Ушбу таниқли артистларни тезда алмаштиришганидан уларнинг жавоби қандай бўлгани ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
Европа ҳам аксилРоссия коалицияси бўйича катта ҳамкори АҚШдан ортда қолмасликка ҳаракат қилмоқда. Милан ва Бавария шаҳар мэрлари, Ғарбнинг етакчи сиёсатчилари каби, Гергиевдан ўз ватани Россиядан “воз кечишни” талаб қилишган.
Бугун биз Ер шарида кенг кўламли цивилизацион ҳалокатни кўриб турибмиз, десам хато бўлмайди. Ушбу буюк талант эгаларидан саҳнага чиқиб мусиқа ижро этишлари учун, биринчидан омма олдида ўз ватанидан воз кечишни, иккинчидан бутун дунё олдида Ғарб элиталарига содиқлик ҳақида қасамён қилишни талаб қилишмоқда.
Талант, моҳирлик, қобилият ва руҳланган ижро – ҳеч қандай қадриятга эга бўлмай қолди. Ахир Вена филармониясида Гергиевни алмаштириш, уни бекор қилиш мумкин бўлса, Карнеги холлда Мацуевни бекор қилиш мумкин бўлса ва омма буни лом-мим демай қабул қилса, демак исталган нарсани ва кишини бекор қилиш мумкин.
Албатта бир мусиқачи иккинчисини алмаштириб туриши мумкин. Улар орасида бундай ҳолатлар учраб туради.
Бундай воқеалар ҳатто “тоталитар СССРда” даври “икки мафкура қарама-қаршилиги” даврида ҳам бўлмаган эди. Коммунист ва моҳир скрипкачилар Леонид Коган ёки Давид Ойстрах, партия билетларини чўнтакларига солиб, бутун дунё бўйлаб концерт бериб юрар эдилар. Уларнинг ҳеч биридан, ёки “Катта театр”нинг таниқли ёки унчалик танилмаган раққосаларидан Ғарб саҳнасига чиқишдан олдин “либерал қадриятлар”га тиз чўкишни талаб қилишмаган.
Ўша вақтлардаги Европа ва Америка импресариолари бугунги кундаги ҳамкасабалари олдида инквизиторлар олдида вольтерьянлардек кўринади. Наҳот Европа ўрта асрлар тажрибасини, ягона нуқтаи назарга қарши бўлганларни ўтда ёқишган даврларни унутган бўлса? Католик динидан бошқасига амал қилганларни, аёллар чиройи учун, соч ранги бироз бошқача бўлгани учун оловда ёқилган даврларни эсидан чиқарган?
Ахир ушбу фактларга аллқачон юридик ва тарихий баҳо берилган – ёввойилик ва жиноят, деб.
Бугун аксил-Россия фронти “сафлари тозаланаётгани” ҳақида биз кўп эшитаётган бўлсак-да, биз ўзимизнинг аччиқ тажрибамиз асосида бундай “тозалашлар” нима билан тугашини яхши биламиз.
Уларни ҳам огоҳлантириб қўймоқчи эдик, албатта улар эшитишга тайёр бўлса.
Сўнгги хулоса: Бугунги Европанинг инсонпарвар фалсафаси асосан Дантенинг "Илоҳий комедия"сидан келиб чиққан.
Шоирлик идеаллари ва ҳақиқатга содиқ бўлгани учун ўз она шаҳридан қувилган буюк флорентиялик, сотқинларни бекорга дўзахнинг энг даҳшатли, энг қоронғу ва нажотсиз тўққизинчи доирасига жойлаштирган.
Бу борада рус маданияти ва Италия Ренессансининг хулосаси бир: ўз қарашларини пулга сотиш – гуноҳдир. Бунинг оқибати ўта аянчли бўлиши мумкин.
Маэстро Гергиев, мукофотлардан воз кечиб, бугун Европага ҳақиқий Европа ва рус руҳияти қандай бўлиши кераклигига намуна кўрсатмоқда.
Вақти келиб Европа ҳам Россия ҳам маэстрога бунинг учун қаттиқ чапак чалади!
Янгиликлар лентаси
0