Жо Байден украиналикларни эронликлар билан адаштириб юборди – видео

© Sputnik / СтрингерПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Америка етакчиси тез-тез ноқулай вазиятларга тушиб туради.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден янглишиб Украина аҳолисини эронликлар деб атади. Сиёсатчи 1 март куни Конгрессдаги чиқиши давомида шундай хатога йўл қўйди.
“Путин Киевни танклар билан қуршаб олиши мумкин, лекин эронликларнинг қалб ва кўнгилларини забт эта олмайди”, - деди Америка етакчиси.
Байден тез-тез ноқулай вазиятга тушиб туради. Масалан, февраль ўртасида Афғонистонни аввал Украина, кейин эса Эрон билан адаштириб юборган эди. Қолаверса, мамлакат вице-президенти Камала Ҳаррисни бир неча бор АҚШ президенти деб атаган.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмаларни йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0