Ўзбекистонда 8 нафар судья жазоланди

© Pexels / EKATERINA BOLOVTSOVAСудейский молоток
Судейский молоток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Судьялар олий кенгаши масъулиятсизлиги ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун бир қатор судьяларни жавобгарликка тортди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар қилди.
Судьялар олий кенгаши масъулиятсизлиги ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун бир қатор судьяларни жавобгарликка тортди:
Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси А. Бобомуродов;
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари И. Мирзаева;
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Г. Тожибоева;
Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялари Э. Абдуллаев, Д. Олимов;
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьялари М. Абидов, З. Нуриддинов;
Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Ш. Очилов интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда судьялар олий кенгаши маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0