Туризм

Ўзини ўзи банд қилган гидлар ва ички йўналишлар: Ўзбекистонда туризм қандай ривожланяпти?

© SputnikДостопримечательности в Бухаре
Достопримечательности в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда ички туристик йўналишлар сони кўпайди. 28 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган Гидлар Форумидан маълум бўлишича, бу соҳадаги ягона янгилик эмас. Тафсилотлар – Sputnik материалида.
21 февраль – Бутунжаҳон экскурсоводлар куни муносабати билан Тошкентда Халқаро гидлар форуми бўлиб ўтди. Байрам 1990-йиллардан буён нишонланади. Ўзбекистонда форум беш йилдан буён ўтказилади. Бу мамлакатда фаолият юритаётган гидлар муаммоларига эътибор қаратилаётганидан дарак.

300 та йўналиш

Ҳеч кимга сир эмас, пандемия туризм соҳасига жиддий зарба бўлди. Гидлар, экскурсоводлар ишсиз қолди. Бироқ Туризмни ривожлантириш Институти гидлар мураббийи Дилбар Абдунабиеванинг таъкидлашича, бундан ҳеч ким тушкунликка тушмаган.
“Ўқувчи топа олмаган гидлар бошқа соҳадан кетди. Кимдир сабзавот етиштирди, савдо-сотиқ билан шуғулланди, яна кимдир мустақил тарзда хорижий тилларни ўрганди”, - дейди мураббий.
Бундан ташқари, пандемия даврида гидлар ва сайёҳлик компаниялари Ўзбекистоннинг янги манзиллари бўйича тадқиқот ишларини олиб боришди. Натижада, мутахассислар сайёҳлар учун мамлакат ичида янги 300 тага яқин йўналишлар ишлаб чиқди ва таклиф қилди.
Тадқиқотларда гидларнинг ҳам муайян йўналишлар бўйича берган таклифлари муҳим аҳамиятга эга бўлган. Мисол учун, олимларнинг машҳур китоблари ва маърузалари, ўз вилоятлари ҳақидаги билимлари асосида Термиз шаҳрида “Сурхондарё – Ўзбекистоннинг жанубий дурдонаси” рисоласи нашр этилди.
Бундан ташқари, туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Улуғбек Аъзамовнинг сўзларига кўра, тез орада сайёҳлик йўналишларининг умумий каталоги кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Бу борада ижтимоий тармоқларда ҳам маълумотлар олиш мумкин.
Туризмни ривожлантириш Институти сайёҳлик йўналиши учун кадрлар тайёрламоқда. Бунда шунингдек, илм-фан билан ҳам шуғулланишади. Институт ходимлари “Ўзстандарт” агентлигига “гид”, “гид-кузатувчи” ва “экскурсовод” мутахассисликлари бўйича давлат ва касбий стандартлар тақдим этган.
Шунингдек, институт мутахассислари томонидан янги форматдаги “Экскурсия фаолиятини ташкиллаштириш ва технологиялар” номли услубий қўлланма тайёрланиб, патентланди.
“Ушбу ўқув қўлланма биринчи навбатда коллеж ўқувчиларига мўлжалланган”, - дейди Дилбар Абдуллаева.

“Савдо қилишни ўргатаман”

Қандай вазият бўлмасин, сайёҳлик агентликлари аввалги фаолиятларига қайтмоқда, чунки дунёнинг турли бурчакларидан, жумладан, Россиядан ҳам сайёҳлар яна Ўзбекистонга ташриф буюришмоқда. Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2021-йилда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон ва Россиядан келганини маълум қилди.
Ўтган йили республикага Россиядан 139 мингдан ортиқ сайёҳлар ташриф буюрган. Жорий йил январь ойи натижаларига кўра, сайёҳлар сони 16 мингдан ортиқ бўлган. Ташриф буюрувчилар оқими тикланаётганига қарамай, гидлар билан боғлиқ вазия ҳамон мураккаб бўлиб қолмоқда.
“Пандемиягача биз сайёҳлик фирмалари билан шартномалар тузар эдик. Айни пайтда улар бизга хизмат таклиф қила олмаяпти, чунки сайёҳлар оқими ҳали буткул тикланганича йўқ. Шу сабаб ишлаш учун гидлар бошқа йўлларни топиши керак”, - дейди россиялик сайёҳлар билан ишловчи тошкентлик гид Ирина Гузеева.
Президентнинг ўзини ўзи банд қилиш ҳақидаги фармони қийин вазиятдан чиқишга кўмак берди, дейди у. Гиднинг айтишича, барча ҳам ушбу фармон ҳақида маълумотга эга эмас.
Ўзини банд қилишни истаган фуқаролар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия гидлари ва гид инструкторлари хизматлари ҳам киради.
“Ҳозир Ўзбекистонга келаётган учта одамдан иборат бўлган россиялик оила сайёҳлик операторини қидирмайди. Чунки улар сайёҳлик фирмаларига ҳам қандайдир фоизда пул тўлаш кераклигини яхши билади. Шунинг учун ўзлари билет сотиб олишади, меҳмонхонада жой банд қилишади ва гид қидиради. Бизларни, яъни гидларни махсус сайтдан топиш мумкин. Сайтда биз ўзимиз рўйхатдан ўтамиз ва сайёҳлар билан келишиб оламиз. Агар икки томон ҳам рози бўлса, сайтдан гиднинг телефон рақамларини билиб олиш мумкин”, - дейди Ирина Гузеева.
Унинг айтишича, у сайёҳларга пойтахт бўйлаб эскурсиялар ташкиллаштиради. Таъкидлашича, россиялик меҳмонларга пойтахтдаги ҳамма нарса қизиқ.
“Агар бозорга кириб қолсак, мен қаерда нима сотилиши ҳақида сўзлаб бераман, савдо қилишни ўргатаман. Ва албатта, ош марказларига ҳам борамиз. У ерда сайёҳлар миллий таомнинг қандай тайёрланишини ўз кўзлари билан кўришлари, тасвирга олишлари мумкин”, - дейди у.
Ирина Гузееванинг сўзларига кўра, қаерда бўлмасин, одамларнинг рус тилида сўзлашишлари россиялик сайёҳларни ҳайратга солади. Баъзи сайёҳлар экскурсия вақтида ёнида луғат олиб юради, аммо кейинчалик унинг умуман керак эмаслигини тушунишади. Шу сабабли Ўзбекистон русийзабон сайёҳларни кўпроқ жалб қилади.
Янгиликлар лентаси
0