Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қуролли кучлари Херсон шаҳрини тўлиқ назоратга олди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишРоссийские военнослужащие
Российские военнослужащие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбий бўлинмалари Херсон шаҳрини тўлиқ назоратга олди - Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия ҳарбий бўлинмалари Херсон шаҳрини тўлиқ назоратга олди, деди Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.
Россияга қарши ахборот хуружларини бостириш учун Украина Хавфсизлик хизмати объектлари ва Киевдаги 72-психологик операцияларнинг асосий марказига зарба берилди, телеминора ускуналари ишдан чиқарилди. Аҳоли турар-жой бинолари вайрон бўлмади.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украинанинг 1502та ҳарбий инфратузилма объекти ишдан чиқарилди.
Шаҳардаги фуқаролик инфратузилмаси, аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари ва жамоат транспорти ҳар кунги режимда ишламоқда.
"Шаҳарда озиқ-овқат ва зарурий товарлар тақчиллиги кузатилмаяпти. Россия қўмондонлиги, шаҳар ва вилоят маъмурияти ўртасида ижтимоий инфратузилма объектларининг фаолиятини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ҳал этиш бўйича музокаралар давом этмоқда”, - деди Россия мудофаа вазирлиги вакили.
21 феврал куни Владимир Путин Донбасс республикаларининг илтимосига кўра ва Давлат Думаси депутатларининг мурожаатидан сўнг ЛХР ва ДХР суверенитетини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. 24 феврал куни эрта тонгда Россия Украинани демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операцияни бошлади. Мудофаа вазирлиги баёноти кўра, қуролли кучлар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларига зарба бермоқда.
Ҳужум бир неча йўналишда давом этмоқда, Киев ғарбдан ўраб олинган, мамлакат жануби ва шарқидаги гуруҳлар Украина армиясини Азов денгизидан узиб, Мариуполни тўсиб қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0