Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Стрессни бартараф қилувчи маҳсулотлар

© Sputnik / Siyavash SobhgahiРынок в Тегеране, Иран
Рынок в Тегеране, Иран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Эндокринолог: қаҳва ва шоколад- стрессни бартараф қилувчи маҳсулотлар эмас
Кўпчилик инсонлар йогурт ёки бошқа маҳсулотлар билан стрессни бартараф қилишга ҳаракат қилади. Бироқ, барча йогуртлар ҳам бирдек фойдали эмас. Масалан, колбаса билан саломатликни тиклаб бўлмайди, чунки ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шифокор-эндокринолог Наталья Пузиреванинг сўзларига кўра, организмда турли моддалар алмашинуви жиддий оқибатларга олиб келади. Стресс вақтида эса организм кўп миқдорда магний йўқотади. Магний танқислиги эса яна стрессга тушишга мойилликни оширади. Бу ҳақида Sputnik радиоси маълум қилди.
“Ҳужайраларимиз метрополитендаги вагончаларга ўхшайди, ҳар бирининг депоси бор. Ва мана шу деподан магний, адреналин, норадреналин каби моддаларни чиқариб ташланади. Буларнинг барчаси стресс туфайли содир бўлади”, - дейди шифокор.
Ушбу организм учун зарарли жараённи меъёрлаштирадиган маҳсулотлар ҳам бор. Бу металлга бой бўлган мева-сабзавотлар, кўкатлар ва ёнғоқлар, (фақат янги ҳосилдан олингани), шунингдек, дон маҳсулотларидир.
Эндокринологнинг огоҳлантиришича, одамлар орасида стрессга қарши хусусиятга эга ҳисобланган чой, қаҳва ва алкоголь маҳсулотлари магний сўрилиш жараёнини секинлаштиради. Шу сабабли, бу маҳсулотлар билан организмни тинчлаштириш яхши самара бермайди.
Янгиликлар лентаси
0