Украинадан Польша орқали қарийб 1200 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаСпецборт Uzbekistan Airways в аэропорту польского города Катовице во время эвакуации граждан Узбекистана из Украины
Спецборт Uzbekistan Airways в аэропорту польского города Катовице во время эвакуации граждан Узбекистана из Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Бугун яна иккита эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган. Польша ҳудудида мамлакатнинг 800 дан ортиқ фуқароси қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. 2022 йилнинг 1-2 март кунлари “Uzbekistan Airway” АЖнинг учта самолёти билан 677 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.
“Жорий йил 2 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда Украинадан Польша ҳудуди орқали бешта авиарейслар билан 1 186 нафар ватандошимиз олиб келинди”, - дейилган хабарда.
Бугун яна иккита эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган. Биринчи рейс Тошкент шаҳридан соат 07:00 да учиб кетган бўлса, кейингиси соат 10:00 да парвоз қилади.
Польша ҳудудида мамлакатнинг 800 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 350 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 450 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакат фуқароларини эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.
Таъкидланишича, Польша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда. Фуқаролар учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси рақамлари: +380 44 501 50 00, +380 44 501 41 81, +380 44 501 41 82, +380 44 501 41 83.
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси рақамлари: Маруф Каримов ("Карчова" назорат-ўтиш пунктида): +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557. Асқар Бекназаров (Катовице шаҳри аэропортида): +48 508 995 888; Telegram: + 99890 1160084. Сардор Аҳматов (Элчихонада): +48 502 501 588" Telegram: + 99894 6541010.

Мавзуга оид:

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга етиб келди
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга учиб кетишди
“UzAirways” Украинада қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келади
Янгиликлар лентаси
0