Украинларни Стокголм синдромидан қандай даволаш мумкин

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишЖители Киева несут 200-метровый флаг Украины, архивное фото
Жители Киева несут 200-метровый флаг Украины, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2022
Oбуна бўлиш
Собиқ Украина ҳудудидан келаётган ҳарбий янгиликлар тўлқини ҳайратга солади.
Ортга чекинаётиб, УҚК ҳарбийлари, кўринишидан, Ғарб уларга саккиз йил ичида йўллаган бутун ўқ-дори захирасини битиришни ўзларига мақсад қилиб олишган. Улар, керак бўлган-бўлмаган, кўприкларни портлатишмоқда ва ортга чекинаётиб, бор нарсани миналаштиришмоқда. Бу уларнинг мамлакати-ку, бироз ачинишса бўларди. Йўқ, улар “ёнса, бирйўла ҳаммаси ёнсин” қабилида иш тутишмоқда.
Кўпчилик украинлар тезроқ таслим бўлишни хоҳлашмоқда. Нима сабабдан ва ким билан жанг қилишлари керак? Лекин уларнинг пешонасига тўппонча тираб, фронтга қайтаришмоқда. “Град” залп билан отиладиган қуролларни Киев маркзига, турар жой ўртасига ўрнатишмоқда. Бу у ерда яшаётган одамлар автомат билан ҳарбийлар учун тирик қалқон бўлишади.
Тинч аҳолига ўқотар қурол тарқатилмоқда – биргина пойтахтнинг ўзида кишилар қўлига 18 мингтача Калашников беришди. Ва бу қуроллар ишга тушмоқда. Куни кеча киевликлар ўз автоматлари билан Россиянинг қўпорувчи гуруҳини ўққа тутишди. Кейин яқинлашиб қарашсаки, - о, це омадсизлик.
Маълум бўлишича, бу ҳеч қандай Россия махсус ходимлари эмас, балки оддий киевлик оила, тинч аҳоли аъзолари. Ота, она, гўдак. Ўз машиналарида ўлиб ётишибди.
Кўз ўнгимизда собиқ мамлакат тўдалар, уюшган жиноий тўдалар, террорчилар гуруҳлари ва тиш тирноғигича қуролланган маняклар изғиб юрган майдонга айланмоқда. Улар бошлиғи том маъноси ўз аҳолисини гаровга олган “наркоманлар ва неонацистлар” тўдаси турибди. Даҳшатли томони шундаки, кўплаб украинлар бу тўдани ҳимоя қилишга ва у учун қурбон бўлишга тайёр.
Қандай қилиб бундай бўлди? Қандай қилиб бу даражага етди? Ўттиз йил илгари Украина ва Россия тинчгина яшаб келаётган пайтда, буни тасаввур қилишнинг имкони йўқ эди.
Европа устидан кулаётган геноцид
Гап шундаки, Украина халқи Киев хунтаси томонидан кўп йиллар олдин гаровга олинган эди. Узоқ йиллар унга африкача ҳаёт даражасига қарамасдан, “Эуропда” яшаб келаётганини уқдириб кетишган. Уни ҳамиша газ, электр энергияси ва лозим бўлган бошқа нарсалар билан таъминлаш келган Россия – бу асосий душман, қуёши эса Ғарбдан чиқади. Кўп йиллар давомида мияни қотириб, моведа гапиришга мажбурлаб келишади.
Нима бўлса ҳам, натижаси кўриниб турибдику. Украинларни тўлиқ “стокголм синдроми” қамраб олди. У одатда террорчилар қўлидаги гаровдагиларда пайдо бўлади. Улар қўрқишади, уларнинг жони оғрийди, уларни уришади, таҳдид қилишади. Одам ақлдан озмаслик учун ҳимоя механизмини ёқади – ўзини террорчи ҳақ деб ишонтиради. Унга ачинади. Ҳимоя қилишга уринади.
Асирликдан озод қилинганидан кейин улар билан психологлар ишлашади – “стокголм синдромини” олиб ташлаш учун. Украина озод қилинганидан кейин, албатта, руҳан носоғлом бўлган бу халқни ўзига келтириш учун қатор чоралар талаб қилинади.
Биринчи аниқ одимлар – рус тили иккинчи давлат тили мақомини олиши шарт. Барча рус мактаблари қайта тикланиши шарт. Гуманитар таълим тизими қайта кўриб чиқилиб, Россияники билан яқинлаштирилиши керак. Яхшиси, тарих фанидан битта китоб ёзиб, уни биздаги ва у ердаги ўқувчиларга таклиф қилмоқ зарур. Боз устига рус адабиёти дарсликларни қайта кўриб чиқиш керак.
Москвага атом бомбасини ташлашга чорлаган Зеленскийнинг ёрдамчиси Никита Потураев кутилмаганда ватанини тарк этиб, Венага кетиб қолди. Киевдан ғарбга йиллар давомида икки қардош халқ ўртасида адоват уруғини экиб келган ижодкорлар жамоаси кетиб қоляпти. “Тишлари билан россиялик босқинчиларни ғажиб ташламоқчи бўлган” журналист Гордон қочиб кетди.
Киев Дубайга айланмоқда
Германияни миллатчилардан тозалаш (денацификация), маълумки, икки усулда амалга оширилди. ГФР ҳудудида холокост саждаси ташкил қилинди. Совет Иттиқи урушдан сўнг яна Ғарб душманлари қаторига киритилди. Советларни яйаб ўтиришнинг нима кераги бор?
Улар ўзларининг СССРнинг босиб олинган ҳудудидаги жиноятларини унутишни афзал билишди. Катини мавзусини жон-жаҳдлари билан пиар қилишгани бежиз эмас – ўзлари ва бандера малайларининг Беларуснинг Хатин қишлоғидаги жиноятларини хотиралардан кўтариш учун.
Ҳозир украинларга ҳақиқат вакцинаси лозим – тарихий ва замонавий. Ҳақиқат ёзилган дарсликлар, ҳақиқат ёзилган янгиликлар. Улар шунча узоқ муддат ёлғонлар ичида яшашди. Йиллар давомида Ғарб элиталари улардан ўзларининг ижтимоий тармоқ сингари экспериметларида тажриба учун ажратилган ҳайвончалари сифатида фойдаланиб келишди.
Кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган бўлса керак, лекин биринчи марта Америка ижтимоий тармоғи ва Пентагон Шимолий Америкадаги “Твиттер инқилобида” вақтида қўшилишди. АҚШнинг ҳарбий идоралари IT-бойваччалари билан тил бириктириб, том маънода ақлдан оздирган ва Тунис, Миср, Ливия, Яқин Шарқнинг миллионлаб кишиларини намойишларга чорлаганди. Ҳаммамиз бу нима билан якунланганини эслаймиз. Фуқаролар муваффақиятли ўз раҳбарларини ағдаришди ва ўз мамлакатларини хаосга чўмдиришди. Иш берди, ҳа.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси: мақсад – демилитаризация
Кейинги манзил Украина бўлди. Анчадан буён ижтимоий тармоқлар ва платформалар оммавий руҳан зарар етказиш қуроли вазифасини ўтайди. 2 май Одессадаги Профсоюзлар уйини ёдга олинг. Нафақат хунрезлик, балки украин миллатчилари фейсбукда уюштирган телбанома базмлари қўрқинчли эди. Уларни эсга олиш ҳозиргача этни жунжиктиради. Агар қаттиқ чора кўрилмаса, унда ўтириб қолган украинлар яна бир қанча балоларни келтириб чиқаришлари мумкин.
Бу ердаги асосий сўз “қаттиқ”. Украинларни беморларни билан ҳиринглашмасдан ва “дунё ҳамжамиятига” қарамасдан ўзларидан ўзларини қутқариш керак. У шундоқ бизни йўқ қилишни орзу қилмоқда. Биз уларга ҳақиқатни элтяпмиз. Ҳақиқат шундаки, биз битта халқмиз ва осуда ҳаёт кечиришимиз лозим. Бизнинг кучимиз фақат шунда.
Янгиликлар лентаси
0