Арманистонда янги президент сайланди

© Sputnik / Aram NersesyanВаагн Хачатурян
Ваагн Хачатурян  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Oбуна бўлиш
Юқори технологиялар саноати вазири Ваагн Хачатурян номзоди учун 71 депутат овоз берган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Арманистон парламенти овоз беришнинг иккинчи босқичида Ваагн Хачатурянни мамлакат президенти лавозимига сайлади.
Юқори технологиялар саноати вазири Ваагн Хачатурян номзоди учун 71 депутат овоз берган. Овоз беришнинг биринчи босқичида Хачатурян овозлар камлиги туфайли президент этиб сайланмаган эди.
Арманистон конституциясига кўра, иккинчи турда президент этиб сайланиш учун жами 107 нафар депутатнинг камида бешдан уч қисми овоз бериши керак.
Арманистон президенти Армен Саркисян нега истеъфога чиқди
Ваагн Хачатурян Арманистонни 1991-1998 йилларда бошқарган Левон Тер-Петросян сиёсий иттифоқчисидир.
У 1992—1992 йилларда Ереван ҳокими, 1996—1998 йилларда президент маслаҳатчиси бўлган. 2019 йилдан 2021 йилга қадар арманистонлик йирик тадбиркор, ҳукмрон партиядан парламентга депутат сифатида сайланган Хачатур Сукиасяннинг оиласига тегишли "Армеконбанк" бошқарув аъзоси бўлган. 2021 йилнинг августидан буён Хачатурян мамлакатнинг юқори технологиялар саноати вазири бўлиб ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0