Жамият

Дунё бўйлаб Sputnik сайтларига хакерлик ҳужумлари уюштирилмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишСтудия радио Sputnik, архивное фото
Студия радио Sputnik, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу киберҳужумлар шанба кунидан буён тинмаяпти, янгиликларни чоп қилиш жуда қийинлашган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Дунё бўйлаб Sputnik ахборот агентлигининг барча 30 та сайтларига DDoS-ҳужум уюштирилмоқда. Янгиликларни чоп қилиш қийинлашган. Бу ҳақда Sputnik матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.
“Бутун дунё бўйлаб Sputnik сайтларига яна оммавий киберҳужум уюштирилмоқда, бу уринишлар шанба кунидан буён тўхтамаяпти. Барча сайтларда янгиликларни чоп қилиш жуда қийинлашган, шундай бўлсада, фойдаланувчилар сайтларга кира олишяпти. Ўқувчиларни янгиликларни Sputnik᾽нинг турли тиллардаги Telegram каналларида кузатиб боришга чақирамиз”, - дейилган хабарда.
Anonymous Россияга қарши киберуруш эълон қилгани ортидан бир неча кун бутун дунё бўйлаб Sputnik сайтларига DDoS-ҳужум уюштирилган эди.
Куни кеча Googlе Discover ва Google News “Россия сегодня” ХААнинг барча хизматлари материалларини кўрсатишни чеклаган эди. Медиагуруҳ буни цензура деб атади.
"Россия сегодня" - халқаро медиа гуруҳининг вазифаси дунё воқеаларни тезкор ва мувозанатли ёритиш, асосий воқеалар ҳақида турли нуқтаи назарларни ўқувчиларга етказишдир. "Россия сегодня" медиа гуруҳи таркибига Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси, Россияда - РИА Новости, Прайм, ИноСМИ, Украина.ру, Baltnews ва ТОК киради.
Янгиликлар лентаси
0