Колумнистлар

Жанг майдонида ва молиявий жиҳатдан – Ғарб Россияга максимал зарар етказмоқчи

© AFP 2022 / SPENCER PLATTUS-MAYOR-ADAMS-RINGS-OPENING-BELL-AT-NEW-YORK-STOCK-EXCHANGE
US-MAYOR-ADAMS-RINGS-OPENING-BELL-AT-NEW-YORK-STOCK-EXCHANGE - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарб Россия тўхтатиш учун нималарга тайёр? Унга қарши эълон қилиб бўлган умумий молиявий ва иқтисодий урушга холосми?
Боз устига у ўзининг йўқотишларини деярли ҳисобга олмасдан, аниқроғи, Россияни дунё иқтисодиётидан муваффақиятсиз “сиқиб чиқариш” оқибатлари ҳақида ўйлаб кўришни афзал билмасдан, эълон қилди. “Деярли”, чунки ҳозирча энг кучли қурол ишга туширилмаган – энергетика, яъни Россия энергия ташувчиси экспортини тақиқлаш.
Ғарб ундан фойдаланмоқчи эмас, бироқ Россиянинг ўзи бу чорани қўллашидан жуда ҳадиксираяпти. Аммо Кремль нефть газ “атом бомбасини” портлатишни режалаштирмаяпти. Қолаверса, Россиянинг Ғарб санкцияларига жавоби ҳозирча деярли минимал даражада. Нега? Чунки Ғарб томонидан қабул қилиб бўлинган чоралар нафақат Россия, балки бутун жаҳон иқтисодиёти учун улкан оқибатларни келтириб чиқаради. Бу оқибатларни ҳозирча ҳеч ким ҳисоблаб чиқа олмайди. Дунё тузилишининг эски тизими (геосиёсий ва молиявий-иқтисодий) кўз ўнгимизда қулаб бормоқда. Лекин унинг барбод бўлиши турлича бўлиши мумкин. Бу Россияни Ғарб томонидан иҳоталашга бўлган уриниш қанча давом этишига боғлиқ бўлади.
Қандай қилиб – улар абадий эмасми ахир? Йўқ, чунки улар Ғарбнинг ўзи учун улкан, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган ва ўзи қурган глобал молиявий иқтисодий тизимга зиён етказишади. Устига устак бу зарар вақт ўтиши билан ўсиб боради. Жумладан, Россияга қарши киритилган чоралар бошқа мамлакатларга ҳам мисли кўрилмаган таъсирни кўрсатмоқда ва уни бу вақтинча бўлганини ишонтириш керак.
Ғарб Россияга қарши иккинчи фронтни очди: Иқтисодий
Шу боис Ғарбнинг ўзи барча учун энг оғриқ бўлган санкциялар қисмини олиб ташлашдан манфаатдор, лекин Россия тўхтатиш ва иқтисодиётини барбод қилишга бўлган уриниш фойдасиз эканига ишонч ҳосил қилгандан сўнг.
Яъни Ғарб бизни барибир иқтисодий жиҳатдан бўғишга умид қиляптими?
Ҳа, Ғарб элиталарининг бир қисми бунга ишонади. Бўлмаса бундан кенг кўламли ва бир ёқлама қаттиқ санкциялардан фойдаланмаган бўлишарди. Путин ўн минглаб ҳарбийларни сарфарбар қилди, иттифоқдош давлатлар эса бунга жавобан ўзларининг улкан молиявий қудратларини сафарбар қилишди, энди бу молиявий армиялар ўртасидаги қимор ўйини, дея ёзади Атлантика кенгашидаги Жулия Фридландер. Бироқ Россия армияси олдинга қўйилган мақсадларга муқаррар эришса, Ғарбнинг молиявий зарбалари муваффақиятини қандай ўлчаш мумкин?
Тез орада Москвани мўлжалга олиб, ўзларининг глобал тизимларига зарба бериб қўйишганликлари маълум бўладику. Россияни дунё иқтисодиётидан иҳоталаб қўйишни хоҳлашганди, натижада эса ўзларининг дунёни бошқариш калитларини блоклашган.
Бироқ Ғарб ҳозир бу ҳақда ўйлаб кўришни афзал билмаяпти. Яқин ойлар ичида у ерда Россия иқтисодиёти батамом қуламаса агар, ҳеч бўлмаганда Россияда турмуш тарзининг кескин тушиб кетиши ва халқимизнинг норозилиги юзага келишини кутишади. Гарчи Ғарб русларни ёмон билсада, лекин яхши билишади, ҳаёт рази ёмонлашиши халқнинг Владимир Путиндан юз ўгириши учун камлик қилади. Шунинг учун агар Россиянинг ҳарбий мағлубияти бўлмаса, Украинадаги ҳарбий операцияни чўзишни иккинчи зарурий шарт деб билишади.
Кўпроқ рус ва украин қони зарур. Айнан шунинг учун Ғарб Зеленскийни беҳуда қаршилик кўрсатишни бас қилиш тўғрисида буйруқ беришга чақиришмайди, аксинча украин раҳбариятини турлича қўллаб-қувватламоқда, “Стингер” ва Европа иттифоқа аъзоликни ваъда беришмоқда. Биринчи навдатда руҳан қўллашмоқда, чунки моддий жиҳатдан (яъни ҳарбий етказиб беришлар билан) қўллай олишмайди.
Сиз Ғарб Украина ғалаба қозонишига, Зеленский президент бўлиб қолишига ва мамлакат ЕИга аъзо бўлишига ишонади деб ўйлаган эдингизми? Ёки Россия армияси Украинани Ғарб таъсири учун очиқ қолдириб кетади?
Албатта, йўқ. Ғарб ҳозир фақат бир нарсага пул тикяпти: унга жанговар ҳаракатлар қанчалик узоқроқ чўзилса, шунча яхши. Норозиликни келтириб чиқаргунча, Россиядаги Путинни Украинадан кетиш фармонини беришга мажбурлайдиган қўзғолонларгача.
Россия пул жўнатмалари тизимида узилиш бўладими – эксперт фикри
Пуч хомхаёллар? Ҳа, англосак элиталари бир қисмининг мантиғи шунақа. Американинг энг “оғир вазндаги” таҳлилчиси, Халқаро муносабатлар кенгаши президенти Ричард Хаас мана нима деди: “Шундай қилиш керакки, унинг мамлакати энг катта иқтисодий зарарни ва ердаги катта ҳарбий йўқотишларни кўрсин. Кескин гапиришни ёқтирмайман, бироқ Путиннинг энг катта заиф жойи – бу ўлик аскарлар. Шундай экан Украина қаршилик кўрсатиш воситалари билан таъминлашимиз зарур”.
Ва бу ерда мақсад шунчалик Украина эмас: Хаас Россиядаги “режим алмашишига” эришишга чақирмоқда. Бунинг учун русларга Украинада “иккинчи Афғонистонни” кўрсатишлари керак. НАТОчилар Россия ҳарбий операциясининг бошланишига қадар бунга ваъда беришгандек.
Лекин, Украинага ҳарбий анжомларни етказиб бериш имконияти йўқлигини инобатга олиб, охиригача курашишга тайёр бўлган украинларнинг бир қисмининг руҳини кўтариш керак. Бу учун уларга ёрдам ва “Россияни ичидан барбод” қилишга ваъда беришмоқда. Путин бўлмаса – санкциялар ҳам бўлмайди, ва Ғарб учун уларнинг иқтисодий зарарини камайтиришга уриниб кўриш мумкин бўлади.
Жанубий Корея АҚШдан Россия билан савдо қилишга рухсат беришни сўрамоқда
Бу ўта қийин вазифа. У Россияни ҳарбий ҳаракатларга чорлаш орқали заифлаштириш билан бир вақтнинг ўзида санкция босимини сақлаб қолишдан иборат.
Бу айёр режанинг атиги битта муаммоси бор – ҳарбий ҳаракатлар чўзилмайди. Украина армияси яқин ҳафталарда қаршилик кўрсатишни бас қилади. Мажбур бўлади – ўраб олиниши натижаси – ёки Зеленскийнинг қуролларни топшириш фармонидан кейин. Вақт кўрсатади. Бироқ Украинанинг бирор бир узоқ ҳарбий ҳаракатлар учун имконияти ҳам, ресурслари ҳам йўқ. Кейин Россия яна Украина билан узоқ шуғулланади, лекин бу бошқа тарих ва бошқа Украина бўлади.
Аммо Ғарб урушни чўзиш иш бермаганига ишонч ҳосил қилгандагина, у дунё молиявий иқтисодий тизимига етганган зарарини нима қилиш кераклиги ҳал қилиш фурсати келади. Бир неча ой ўтиб Россияга қарши санкциялар қисман олиб ташланиши эҳтимолдан йироқ эмас, лекин дунёни аввалги ҳолатига келтириб бўлмайди.
Тектоник олдина силжишлар аллақачон бўляпти – ерда уруш тугайди, глобал молиявий иқтисодий ва геосиёсий бўрон эса энди бошланмоқда. Унда мағлуб Россия бўлмайди.
Янгиликлар лентаси
0